Темиртикан (Трибулус Л.) - туятовондошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Пояси ер бағирлаб (учи кўтарилиб) ўсади, бўйи 10—60 см шохланган. Барглари қарамақарши жойлашган. 5—7 жуфт баргчалардан иборат. Гуллари сариқ. Меваси қаттиқ тиканли. Май ва август ойларида гуллаб, уруғ беради. Экинлар орасида, боғларда, йўл ёқаларида, дарё, сой бўйларида ва бошқа ерларда ўсади. Ўзбекистонда кенг тарқалган.