Темперация (лотинча температио-тўғри нисбат, мутаносиблик) — мусиқа товушқатори поғоналари орасидаги интерваллар нисбатларини текислаш. Товушларнинг баланд пастлик муносабатларини қисман ўзгартириш билан темперацияга эришилади. ХВИ ХВИИИ асрлардаги кўп овозли мусиқа жанрлари ривожи натижасида ҳозирги 12 погонали тенг ўлчовли темперация юзага келди (М. Мерсенн, А. Веркмейстер, И. Нейдхарт ва бошқалар). Мазкур темперациядан илк бор И.С. Бах ўзининг "Яхши темперацияланган клавир" (1722-1744-йил) ва "Фуга санъати" (1750-йил) туркумларида, кейинчалик П. Хиндемит "Тоналликлар ўйини" (1940-йил) ва бошқа, Ўзбекистонда Г. Мушел ҳам "24 та прелюдия ва фуга" (1975-йил) каби асарларида юксак бадиий даражада фойдаланишган.