Темур Аюпов (русча: Аюпов, Тимур; 1993-йил 28-март, Тошкент) – ўзбекистонлик футболчи, ҳужумчи позициясида ўйнаган.

Темур Аюпов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Темур Аюпов
Таваллуд санаси 1993-йил 28-март (1993-03-28) (33 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон
Бўйи 183 cм (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011—2015 Бунёдкор 18 (4)
2015—2016 Бухоро 5 (0)
2018 Панегиалиос Греция 9 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Пахтакор футбол мактаби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи Димитрий Макарович. Темур 2012-йилдан 2015-йилгача Тошкентнинг „Бунёдкор“ клуби таркибида ўйнаган. 2015-йилги мавсумда „Бухоро“ жамоаси таркибида машғулотлар олиб борган ва Ўзбекистон Суперлигасида 5 та ўйинда иштирок этган. 2016-йилда Бухоро жамоаси тарк этган ва икки йил давомида (2016—2017) профессионал футболчи сифатида фаолият олиб бормаган.

2018-йилда Грециянинг „Панегиалиос“ жамоаси билан шартнома имзолаган[1]. 2018-йил 19-февралда Греция жамоаси таркибидаги дебют ўйинида гол киритган, аммо жамоаси якунда 3-1 ҳисобида мағлуб бўлган[2]. 2019-йил ёзги трансфер ойнасида „Бунёдкор“ клубига қайтган аммо ўйинларда иштирок этмаган[3].

Манбалар

Ҳаволалар