Темур Аҳмад ўғли Маҳмудов (1943-йил 18-январ, Тошкент) — созанда (чанг), бастакор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2000). Мулла Тўйчи Ҳофизният невараси. 1969-йил Тошкент консерваториясини тугатган. Чанг ижрочилиги сирларини Ф. Содиқов ва А. Одиловлардан ўрганган. Муқимий театри мусиқа раҳбари (1963—1971), Ўзтелерадиокомпаниясида "Мақом" ансамбли созандаси (1973-йилдан), мусиқа раҳбари (1976—2002). Бадиий жамоалар дирексияси раҳбари ўринбосари (2002-йилдан). Айни пайтда Маҳмудов Уйғур номидаги Тошкент санъат институтида (1982—1992) ва Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа коллежида (1992-йилдан) ўқитувчи. Яккасоз ва жўрнавоз созанда сифатида танилган. Зарблари нозик ва майин. Репертуаридан Шашмақом чолғу ва ашула туркумлари, Фарғона—Тошкент мақом йўллари, халқ ва мумтоз чолғу куйлари ("Фарғонача рез", "Роҳат", "Гулбаҳор", "Танавор" ва бошқалар), ўзбек бастакорлари асарлари ("Ўзбек валси", "Гулнор" Ф. Содиқов; "Орзудили" М. Мирзаев ва бошқалар) ўрин олган. Бастакор сифатида бир нечта қўшиқ ("Ўзбекистоним менинг", "Кўнгил", "Ватан" ва бошқалар)лар ва драматик спектакллар ("Нодирабегим", "Фиғон", Ўзбек миллий академик драма театри; "Қора камар", "Паранжи сирлари", А. Ҳидоятов номидаги драма театри) учун мусиқалар ёзган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил