Temur Malik
Темур Малик (ХИИ аср охири — ХИИИ асрнинг 1-ярми) — Хоразмшоҳ Муҳаммад ҳукмронлиги даврида Хўжанд ҳокими, Жалолиддин Мангубердининг яқин сафдоши, мўғуллар истилосига қарши кураш олиб борган саркарда, халқ қаҳрамони. Туркийларнинг қанг'ли-қипчоқ уруг'идан чиққан тажрибали саркарда бўлиб, 1219-йилнинг декабрда 3 кунлик жангдан кейин Банокатни эгаллаган Алоқ нўён бошлиқ 5 минг кишилик мўғул қўшини Хўжандни қамал қилишга киришади. Темур Малик илгарироқ ҳар эҳтимолга қарши Сирдарё ўртасидаги оролда, сув 2 шохга бўлиниб оқадиган жойда, бир мустаҳкам қалъа қурдириб қўйган эди. Мўғул қўшини сон ва қурол-аслаҳа жиҳатдан устун бўлгани боис шаҳарни мудофаа қилиш қийинлашади. Натижада, Темур Малик 1000 кишилик отряди билан 1220-йилнинг апрелда оролга кўчиб ўтади ва тезликда қалъани жангга тайёрлашга киришади. Шаҳар ва қалъа атрофини душман ҳалқа қилиб ўраб олади. Манжаниқдан отилган оловли тошлар оролга етмагандан сўнг мўгуллар хўжандлик ёшлар ва илгари олинган асирлардан ҳашар тарзида фойдаланишга қарор қиладилар. Тахминан 50 минг ҳашарчи теварак атрофдан тош, шох-шабба ва хашак келтириб дарёга ташлайди, мўғулларнинг 20 минг кишилик қўшини эса жангга киришади. Темур Малик усти намат ҳамда сиркали лой билан сувалган, ўқ отиш учун даричалари бор кемалар ясатади. Кунда тонгда ҳар икки томонга 6 тадан кемада сузиб келиб, ёвга қирғин келтиради. Ба'зи бир адабиётларда лой жанги деб ҳам э'тироф этилади. Охир-оқибат, вазият таранглашгач, Темур Малик оролни ташлаб кетишга мажбур бўлади. У қолган аскарлари ва юклари ортилган 70 қайиқда Сирдарёнинг қуйи оқими бўйлаб сузиб кетади. Барчинлиғкент (Қизил ўрдадан тахминан 50 км жан.да бўлган) яқинида мўғуллар дарёни тўсиб қўядилар. Темур Малик қирғоққа тушиб, душман билан жанг қилади. Кўп талафот бериб, ёлғиз ўзи Қизилқум чўли орқали 1220-йилнинг ёзида Хоразмга етиб келади. Аскар тўплаб Жўжихон қўшинига кучли зарба беради. Касба (Янгикент) шаҳрини мўғуллардан озод қилади, аммо салтанатда юзага келган мушкул сиёсий вазият туфайли Хоразмни тарк этади. Темур Малик 1221—32 йиллар давомида Султон Жалолиддин билан биргаликда мўғулларга қарши кураш олиб боради. Жалолиддин о'лганидан со'нг ўз юртига қайтади. Маълум вақтдан сўнг Темур Малик мўғуллар томонидан қўлга олинади ва қатл қилинади.
Темур Малик жасорати ҳақида Мирмуҳсин „Темур Малик“ романи (1986)ни ёзган. Ашрафий „Темур Малик“ номли симфоник поэма (1963) яратган ва Навоий театрияа унинг „Темур Малик“ балети (1970) қўйилган. Тошкент шаҳридаги шоҳ кўчаларнинг бирига Т.М. номи берилган.
Адабиётлар
Ад.:Рашидад-Дин, Сборник летописей, т.1, книга 2, [Перевод с перс. яз. О. И. Смирновой], М.—Л., 1952; Бартолд В. В., Сочинения, т.1, М., 1963; Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Т., 1994.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |