Темур Рафкат ўғли Қодиров (татарча: Тимур Рафкатович Кадыров; 1988-йил 28-январда туғилган) – 2023-йил 29-августдан „Татаристон дўстлик уйи“ директори[1].

Темур Қодиров
Таваллуди
Тимур Рафкат ўғли Қодиров

1988-йил 28-январ (1988-01-28) (38 ёш)
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия
Касби Шифокор
Миллати Татар

Таржима ҳоли

1988-йил 28-январ куни Ўзбекистон ССРда, Марғилон шаҳрида туғилган. Темур 2011-йилда Қозон давлат тиббиёт университетини стоматолог, 2013-йилда Қозон давлат тиббиёт академиясида резидентурани ортопедик стоматология мутахассислигини, 2017-йилда Қозон университетининг Халқаро муносабатлар, тарих ва шарқшунослик йўналишида магистуратурани тамомлаган. Университетда ўқиши билан бир қаторда 2010-йилда „Ўзбекистон ёшлари Татаристон Республикасида“ ташкилотига раислик қилган[2].

Карераси

2013―2014-йилларда ― МНИCТ „Третий Глаз+“ МЧЖ тиббий вакили;

2014-йилдан 2016-йилгача ― „Доктор Цито“ МЧЖ тижорат директори;

2016―2023-йилларда „Татаристон халқлари дўстлиги уйи“ ташкилотининг болалар ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи;

2023-йил 29-августдан ― „Татаристон халқлари дўстлиги уйи“ ташкилотининг директори[3].

Ижтимоий фаолияти

  • 2014―2023 ― Татаристон халқлари ёшлар ассамблеяси раиси. 2013-йил март ойида ташкил этилган Татаристон халқлари ёшлар ассамблеясининг асосчиси ва раҳбари. У ўз халқи маданиятини қадрлайдиган, ўзгаларнинг урф-одатларини ҳурмат қиладиган фаол, ташаббускор ёшларни Ёшлар ассамблеяси таркибида бирлаштира олган[4].
  • 2015―2019 йилларда ― ТР Давлат кенгаши ҳузуридаги Ёшлар жамоат палатаси Таълим, маданият ва ватанпарварлик тарбияси комиссияси раиси;
  • 2016―2019-йилларда ― Татаристон Республикаси Жамоатчилик палатасининг этник ва динлараро муносабатлар қўмитаси раисининг ўринбосари;
  • 2020-йил январ ойидан ― Татаристон Жамоат палатаси раисининг ўринбосари[5].

Мукофот ва унвонлар

  • Ёшлар сиёсати соҳасидаги ютуқлари учун Татаристон Республикаси Ёшлар ишлари ва спорт вазирлигининг ташаккурномаси, дипломи, фахрий дипломи, кумуш медали;
  • Давлат миллий сиёсати соҳасида лойиҳаларни амалга оширувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари раҳбарларининг Бутунроссия танловининг иккинчи даражали дипломи;
  • Халқаро алоқалар бўйича федерал агентликдан миннатдорчилик мактуби;
  • РФ Президенти В. В. Путин томонидан имзоланган миннатдорчилик мактуби – Россия Федерацияси Президенти сайловидаги фаол иштироки учун;
  • Ёшлар ишлари бўйича федерал агентликнинг миннатдорчилик мактуби – Россия давлат ёшлар сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишга қўшган шахсий ҳиссаси учун;
  • Россия Федерациясида миллатлараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Давлат Думасининг этник ишлар бўйича қўмитасининг ташаккур мактуби.

Шахсий ҳаёт

Уйланган, бир ўғил, бир қизи бор.

Манбалар

  1. ↑ Директор. Портал Ассамблеи и Дома Дружби народов Татарстана
  2. ↑ Встреча с председателем МАНТ Тимуром Кадировим. Немси Казани Вконтакте, 30.11.2020
  3. ↑ Директором Дома дружби народов Татарстана стал Тимур Кадиров. Татар-информ, 29.08.2023
  4. ↑ Кадиров Тимур Рафкатович. (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-09-07 санасида архивланган) Общэственная палата Республики Татарстан
  5. ↑ В Казани „Дом Дружби народов Татарстана“ возглавит Тимур Кадиров. неwс.мйселдон.cом, 29.08.2024

Ҳаволалар