Ширинов Темур Ширинович (Учма қишлоғи, Фориш тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР) — тарих фанлари доктори[2], профессор, тарихчи, археолог.

Темур Ширинович Ширинов
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири
Мансаб даври
2011-йил – 2013-йил
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Аввалгиси Авазжон Мараҳимов
Кейингиси Улуғбек Иноятов[1]
Самарқанд давлат университети ректори
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1950-йил 6-октябр (1950-10-06) (76 ёш)
Учма, Фориш тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР
Мукофотлари Oʻzbekiston fan arbobi Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

Темур Ширинов 1950-йилда Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Учма қишлоғида туғилган. Термиз давлат педагогика институтини тамомлаган . Маълумоти — ўрта мактаб тарих ва география ўқитувчиси.[3] 1993–2004-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти директори бўлган.[4] 2001-йилда Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган. 2004-йилдан 2011-йил февралгача Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети ректори.[5] 2009-йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби унвонига сазовор бўлган.[6] У 2011-йилнинг 4-июлида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб, ушбу лавозимда Авазжон Мараҳимов ўрнига келган. 2013-йилнинг 8-февралда Давлат раҳбарининг фармонига кўра, „Темир Ширинов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди“.[7] 2013-2016-йилларда Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти „Ўзбекистон тарихи, маънавият, социология ва маданият асослари“ кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 2017-йилдан — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари.

Оиласи

Икки фарзанди ва набиралари бор [8].

Библиография

Манбалар

  1. ↑ Вазир ҳақида[сайт ишламайди]
  2. ↑ Посцовет: В Узбекистане назначен новий министр народного образования[сайт ишламайди]
  3. ↑ УЗИНФОРМ: В Узбекистане сменился министр народного образования
  4. ↑ Постановлениэ кабинета министров Республики Узбекистан о создании Государственного музея истории Узбекистана
  5. ↑ „Состав Центральной избирательной комиссии Узбекистана“. 2017-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-феврал.
  6. ↑ „Директора института Института археологии им. Я. Гулямова“. 2017-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-02-23 санасида архивланган)
  7. ↑ Тренд.аз: В Узбекистане назначен новий министр народного образования
  8. ↑ „Руководство“. 2019-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-ноябр.
  9. ↑ Орудия производства и оружиэ эпохи бронзи Среднеазиацкого Междуречя в Гоогле Боокс

Ҳаволалар