Temur xoqon
Темур хоқон, Темур қаған (1265—1307) — Хитойда Хубилай хоқон томонидан асос солинган Юан империяси (1271 — 1367) ҳукмдори (1295— 1307). Темур хоқоннинг 13 йиллик ҳукмронлик даври Хитой солномаларида ЮанЧжен (129597) ҳамда Даде (1297— 1307) тарзида номланган. Темур хоқон Ўқтойхон авлодларидан Хайду нўён томонидан Хубилай ва унинг ворислари сиёсатига қарши 40 йил давомида олиб борилган курашга чек қўйган, ўзаро урушлар ҳамда турли табиий офатлар туфайли ночор бўлиб қолган Қорақурум аҳолисининг аҳволини енгиЛлатиш мақсадида катта миқдорда мис тангалар зарб қилдириб, уларни бошқа турли товарлар қатори Мўғулистонга жўнатган. 1307-йил Қорақурумда "буюк хоқон (қоон) сайёр котибияти" ташкил этилиши натижасида "Тартиб сақлаш бошқармаси" (сюанвейси) тугатилиб, ўрнига Қорақурум олий доруғаси қароргоҳи таъсис этилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |