Temurbeklar maktabi
Темурбеклар мактаби — Ўзбекистонда ташкил этилган ҳарбий-академик лицейлар. Ушбу ном 2017—2019-йилларда Республикадаги барча ҳарбий лицейларга (академик лицейларга) нисбатан қўлланган. 2019-йилдан эса фақатгина янги ташкил этила бошлаган ҳарбий-академик лицейларга нисбатан қўлланилиб келинмоқда. Таълим муассасаларининг номи Амир Темур номига атаб қўйилган.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йилдаги фармонига асосан Республикадаги барча ҳарбий лицейларга „Темурбеклар мактаби“ деб ном берилган. Кейинчалик, Президентнинг 2019-йилдаги қарорига асосан мудофаа, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия таркибида шундай янги академик лицейдан биттадан шакллантирила бошлади. Натижада, Мудофаа вазирлигига қарашли бўлган Самарқанд ва Урганчдаги „Темурбеклар мактаби“нинг фаолияти тугатилди.
Темурбеклар мактабларининг рўйхати
| „Темурбеклар мактаби“ | Негизида янги „Темурбеклар мактаби“ ташкил этилган таълим муассасалари | „Темурбеклар мактаби“ бириктирилган таълим муассасалари | Манзили |
|---|---|---|---|
| Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фарғона „Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейи[3] | Мудофаа вазирлиги ҳарбий-техник йўналишидаги Фарғона академик лицейи | Фарғона давлат университети ва Қуролли Кучлар академияси | Фарғона шаҳри |
| Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай „Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейи | Қибрай „Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейи | Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Давлат хавфсизлик хизмати институти | Қибрай шаҳарчаси |
| Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Нукус „Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейи[4] | Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали қошидаги академик лицей | Қорақалпоқ давлат университети ва Ички ишлар вазирлиги академияси | Нукус шаҳри |
| Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Тошкент „Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейи | Тошкент „Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейи | Миллий гвардия ҳарбий-техника институти | Тошкент шаҳри |
| Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз „Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейи | Шаҳрисабз иқтисодиёт коллежи | Қарши давлат университети ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси | Шаҳрисабз шаҳри |
Тарихи
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-йилда қабул қилган "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" фармонига асосан Республикадаги барча ҳарбий лицейларга Амир Темурга атаб „Темурбеклар мактаби“ деб ном берилган[5]. Кейинчалик, Президентнинг 2019-йилда "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуқолли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар заҳирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" имзолаган қарорига мувофиқ мудофаа, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия таркибида шундай янги академик лицейдан биттадан шакллантирила бошлади[2]. Натижада, Мудофаа вазирлигига қарашли бўлган Самарқанд ва Урганчдаги „Темурбеклар мактаби“нинг фаолияти тугатилди[6][7].
Манбалар
- ↑ „Янги „Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди“. Газета.уз (2019-йил 16-июн). Қаралди: 2021-йил 19-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 „Янги „Темурбеклар мактаб“ларида кимлар ўқийди“. Мудофаа-темурбеклар.уз (2020-йил 10-март). 2021-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-ноябр.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фарғона „Темурбеклар мактаби“ ҳарбий-академик лицейи“. Мудофаа-темурбеклар.уз. 2021-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-ноябр.
- ↑ „Вазирлик тасарруфидаги ўқув муассасалари“. Иив.уз. 2021-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-ноябр.
- ↑ „„Темурбеклар мактаби“нинг битирувчилари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади“. Узбекистан-генева.ч. Қаралди: 2021-йил 19-ноябр.
- ↑ „Самарқанддаги „Темурбеклар мактаби“ тугатилади“. Зарнеwс.уз (2021-йил 5-январ). Қаралди: 2021-йил 19-ноябр.
- ↑ „Урганч „Темурбеклар мактаби“ ҳарбий академик лицейи фаолияти тугатилади“. Уза.уз (2021-йил 7-апрел). Қаралди: 2021-йил 19-ноябр.