„Темурнома“  – Мулло Салоҳиддин Тошкандий қаламига мансуб асар.

„Темурнома“нинг 1990-йилги нашри

Ушбу асар милодий 1908-йил (ҳижрий 1327-йил)да нашр этилган. Асар Амир Темурнинг бутун ҳаётини ифодалаган. Амир Темурнинг болалигидан тортиб, Марказий Осиёни мўғуллар зулмидан озод қилиши, Дашти қипчоқ, рус ерлари, Урал сари қилинган юришлар, Эрон, Туркия, Шом ва Ироқ, Ҳиндистонга қўшин тортишлар, Боязид Йилдирим билан бўлган жанглар, улар билан боғлиқ саргузаштлари қизиқарли тарзда ҳикоя қилинган. „Темурнома“ илмий ёинки тарихий асар эмас. „Темурнома“ – энг аввало бадиий асар. Бадиий асар бўлганда ҳам бир неча тилдаги манбалар асосида битилган. Шу боис асарни таржима деб аташ фақат бир тарафлама бўлиб қолади. Шу билан бирга асардаги воқеа-ҳодисаларни далиллашда тарихий манбаларга мурожаат этилган ўринлар кўп. Бу ҳол асарда тўлиқ аксини топган. Ана шуларга асосланиб „Темурнома“ни бир нечта тарихий-бадиий асарларни умумлаштирган янги асар дейиш мумкин. Амир Темур шахсини йўлтўсар, қароқчи дегувчи олимлар ҳам топилади ва бундай китоблар ҳам талайгина. Салоҳиддин Тошкандийнинг „Темурнома“ асари эса айнан уларнинг даъволарини инкор этиш учун ёзилгандек. Вахоланки китоб „октябр“ инқилобидан роппа-роса тўққиз йил олдин нашр этилган. „Темурнома“ кўп жиҳатдан айниқса, қамрови эътибори билан „Бобурнома“га, „Қиссас-ул-анбиё“га анча яқин туради.

Адабиётлар

  • „Темурнома“ нинг 1990-йилдаги нашри.