Тенардит, глаубер тузи (франс. кимёгари Тенар номидан) — сулфидлар синфига мансуб эвапоритларга хос минерал (На2СО4). Механик аралашма тарзида кам миқдорда К, Мг, C1, Вг, Н2О, CаСО4 учрайди. Т. ромбик сингонияда, юқори трали фазаси — метатенардит гексагонал сингонияда кристалланади. Оролли структурага эга, На — полиэдрлар синчидан иборат, улар ўзаро СО4 тетраэдрлар билан боғланган. Рангсиз, шаффоф кристаллари дипирамидал ёки плитасимон шаклда бўлади. Т. фумарол фаолиятининг махсули бўлиб, шўр сувли кўллар ва қўлтиқларда чўкинди сифатида ҳамда қуриётган шўр кўлларда мирабилит, эпсолит, астраханит, гипс билан бирга ёки мобилитнинг сувсизланиши жараёнида ҳосил бўлади. Т.нинг сут рангли оппоқ донадор агрегатлари кенгтарқалган. Сувда яхши эрийди, таъми тахиршўр, мўрт, шишасимон ялтирайди. Қаттиқлиги 2,5—3, зичлиги 2,7 г/см3. Т. ўта тўйинган эритмалардан 32,4° да ажралиб чиқади. НаCл бўлганда анча паст (—13,5°С гача) трада кристалланади. Т. ҚорабўғозГўл (Туркманистон), Қулунда даштидаги Мормишан кўллари, Қозоғистон шим.шарқи ва Ўзбекистоннинг Қораумбет ва Кушкантоғ конларида мавжуд.