Teng huquqlilik
Тенг ҳуқуқлилик - конституционализмнинг асосий принсипларидан ва демократиянинг муҳим элементларидан бири; фуқароларнинг давлат, қонун, суд олдида тенглигини расман эътироф этишни билдиради. Унга кўра, муайян давлат фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, яшаш жойи, динга муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига тааллуқлиги, шунингдек, бошқа ҳолатларидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятга эга бўладилар. Тенг ҳуқуқлиликнинг реаллиги жамият ва давлат тузумининг қанчалик демократиялилигини англатади.
Тенг ҳуқуқлилик тамойилини ХВИИИ аср охирида Франсия инқилоби илгари сурди ("Озодлик, тенглик, қардошлик") ва у кўп мамлакатларнинг конституциялари ҳамда инсон ҳуқуклари декларацияларида мустаҳкамланди. Ҳозирги замон давлатларининг конституциявий назарияси фуқароларнинг ҳуқуқда табиий характерга эга бўлган баъзи фарклари бўлиши мумкинлигини тан олади, мас., жаҳоннинг кўпчилик давлатларида ҳарбий хизматни ўташ мажбурияти фақат эркаклар зиммасига юкланади, кейинги ўн йилликларда ногиронлар, болалар, кам сонли туб халқ вакиллари учун алоҳида конституциявий ҳуқуқлар белгилаб қўйила бошланди ва ҳоказо. Фуқароларнинг тенг хуқуқлиги принсипи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |