Тенг оёқлилар (Исопода) -қисқичбақасимонлар туркуми. Танасининг уз. 0,1—27 см. Биринчи жуфт кўкрак оёғи оёқжағни ҳосил қилади, қолган 7 жуфти бир хил узунликка ва тузилишга эга (номи шундан). Корин оёклари пластинкасимон бўлиб, қисман жабрага айланган. Юраги қорин қисмида. Тирик туғиб кўпаяди. Кенг тарқалган. Денгиз, чучук сувлар ва қуруқликда яшайди. Турли органик қолдиқлар, чириётган ўсимликлар, қайвонлар мурдаси билан озиқланади, баъзилари баликларда ва қисқичбақасимонларда паразитлик қилади. 4500 га яқин тури маълум. Чучук сувларда сув ҳўтикчаси, қурукликда ҳар хил заҳкашлар, денгизларда денгиз сувараги кўп учрайди. Кўпчилик Тенг оёқлилар баликлар учун озиқ. Айрим турлари денгиз портларидаги ёғоч иншоотларга шикает етказади.