Тенгиз Абуладзе (грузинча: თენგიზ აბულაძე; 1924-йил 31-январ Кутаиси — 1994-йил 6-март, Тбилиси) — грузин кинорежиссёри, ссенарийнавис, театр ўқитувчиси ва СССР халқ артисти[1][2]. У энг яхши совет режиссёрларидан бири сифатида танилган[3].

Тенгиз Абуладзе
Таваллуди
Тенгиз Абуладзе

31-январ 1924-йил
Вафоти 6-март 1994-йил(1994-03-06)
(70 ёшда)
Тбилиси, Грузия
Фаолият йиллари 1956-1988

Биография

Абуладзе Грузиянинг Тбилиси шаҳридаги Шота Руставели номидаги театр институтида театр режиссёрлиги (1943-1946), Москвадаги ВГИК (Бутуниттифоқ давлат кинематография институти)да кино санъати бўйича таҳсил олган. 1952-йилда ВГИКни тамомлаган ва 1953-йилда „ Грузияфилм“ (Грузия киностудиялари уюшмаси)га режиссёр сифатида ишга кирди. 1980-йилда СССР халқ артисти унвони билан тақдирланган.

Унинг Резо Чхеидзе билан бирга суратга олган биринчи филми „Магдананинг эшаги“ (1956) 1956-йилда Канн кинофестивалида „Энг яхши қисқа метражли фантастика“ мукофотига сазовор бўлди. Унинг энг машҳур филм-трилогияси: "Илтижо" (1968), „Орзу дарахти“ (1977) ва „Тазарру“ (1984, 1987-йилда чиқарилган)дир. Бу филм Ленин мукофотини (1988) ва биринчи „Ника“ мукофотини қўлга киритди. „Тазарру“ филми 1987-йилда Канн кинофестивалида ҳакамлар ҳай’атининг махсус мукофотига сазовор бўлди[4]. 1987-йилда ХВ Москва халқаро кинофестивалида ҳакамлар ҳай’ати аъзоси бўлган[5].

Қайта қуриш даврида Абуладзе Совет Иттифоқида Сталин террорини фош этувчи „Тазарру“ филми экранга чиққач машҳур бўлди.

"Тазарру" кекса золим Варлам Аравидзенинг ўлими ва Кетеван Баратели исмли аёлнинг Аравидзе жасадини тинч қўйишдан бош тортиши атрофида. У қайта-қайта жасадни парчалайди ва суд жараёнида ўтмишда тақиқланган сирларни ҳам ёритади. Аравидзе Адолф Гитлер, Бенито Муссолини, Иосиф Сталин сифатида умумлаштирилган.

Ижодий фаолияти

Грузиялик ҳамкасби Реваз Чхеидзе билан Тбилисига қайтиб келган Абуладзе „Грузияфилм“ киностудиясига қўшилди. Улар биргаликда ўз мамлакати фолклорига оид ҳужжатли филмлар суратга олишни бошладилар. 1955-йилда улар ўзларининг биринчи ҳужжатли бўлмаган "Магдананинг эшаги" филмини суратга олишди. У 1956-йилда Каннда энг яхши қисқа метражли филм мукофотига сазовор бўлди. Абуладзенинг кейинги асари Тбилиси ҳаётининг психологик портрети бўлган "Ўзга халқ болалари" (1958) тўлиқ метражли филми бўлди. Шундан сўнг „Мен, бувим, Илико ва Иларион“ (1962), „Тоғ қишлоғидаги ахлоқ“ трагикомедияси ва „Севганимга маржон“ (1973) лирик комедияларини яратди.

Абуладзега обрў келтирган деб яхшилик ва ёмонлик, севги ва нафрат, ҳаёт ва ўлим ҳақидаги асосий саволларга бағишланган филмлар трилогиясига айтишимиз мумкин. Улардан биринчиси, "Илтижо" (1968) филми Важа-Пшавеланинг шеърларидан илҳомланиб, ўша даврнинг бошқа филмларидан таниш бўлган оғир грузин ҳаёти манзарасига қарши оқ-қора ҳолатда суратга олинган. Трилогиянинг иккинчи филми — "Орзу дарахти" (1971) эпик эртак бўлиб, худди шу манзарада тасвирланган. Асосий эътибор ёш аёлнинг орзу-умидлари ва орзуларни рўёбга чиқарадиган афсонавий дарахтни излашига қаратилган. "Орзу дарахти " Москва, Чехословакия ва Италияда фестивал совринларини қўлга киритди. Шундан кейин Грузия Совет Социалистик Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлди. 1974-йилдан бошлаб Абуладзе ўзи ўттиз йил аввал тугатган Руставели институтида дарс берди.

1978-йилда Абуладзе Совет Иттифоқи Коммунистик партиясига қўшилди. Бу ўша пайтда ва шу нуқтаи назардан оддий мартаба ҳаракати эди. 1980-йилда у СССР халқ артисти унвонига сазовор бўлди. Абуладзе Совет Грузиясининг етакчи киноижодкорларидан бири эди. Бир қарашда у совет маданияти номенклатурасининг мукаммал намунаси эди. Кейин 1983-1984 йилларда у „Тазарру“ филмини суратга олди (Грузия телевидениэси учун яратилган). Филм бутун дунё эътиборини жалб қилишга эришди.

„Турғунлик даври“нинг бошқа кўплаб филмлари сингари „Тазарру“ ҳам „токчада“ қолди. Абуладзе филми йўқ бўлиб кетишидан қўрққан эди. У филмнинг сўнгги қолган нусхасини каравоти остида сақлаган. 1986-йилда Михаил Горбачев ҳокимят тепасига келди. Совет киноижодкорлари уюшмасидаги эски гвардия бир овоздан ишдан бўшатилганда, намойиши тўхтатилган филмларни кўриб чиқиш учун Конфликт комиссияси тузилди. Ўша пайтдаги СССР Ташқи ишлар вазири Эдуард Шеварднадзенинг кўмаги билан „Тазарру“ филми аввал Грузияда, сўнгра бутун Совет Иттифоқида чиқарилди. Филм рекорд даражадаги томошабинларни жалб қилди ва бутун гласност жараёнининг энг муҳим филмига айланди.

Филмография

Тенгиз Абуладзе фаолияти давомида 12 та филм суратга олган. Улардан бештаси ҳужжатли, еттитаси бадиий филм эди. Унинг сўнгги филми Галактион Табидзе ва Илиа Чавчавадзе ҳақида бўлиши керак эди, аммо у тугалланмаган эди[6].

Йил Инглизча сарлавҳа Асл сарлавҳа Узунлик Изоҳлар
1953-йил Чвени сасакҳле ჩვენი სასახლე Номаълум Ҳужжатли филм
1954-йил Қартули цеквис сакҳелмципо ансамбли ქართული ცეკვის სახელმწიფო ანსამბლი Номаълум Ҳужжатли филм
1955-йил Димитрий Аракишвили დიმიტრი არაყიშვილი Номаълум Ҳужжатли филм
1955-йил Магдананинг эшаги მაგდანას ლურჯა 63 мин
1958-йил Бошқа одамларнинг болалари სხვისი შვილები 77 мин Резо Жапаридзе билан бирга ссенарий муаллифи
1962-йил Мен, бувим, Илико ва Иларион მე,ბებია,ილიკო და ილარიონი 92 мин Нодар Думбадзе билан бирга ссенарийга ҳаммуаллифлик қилган. Филм ёзувчининг шу номли романи асосида суратга олинган.
1955-йил Сванур-Тушури чанахатеби სვანური ჩანახატები Номаълум Ҳужжатли филм
1967-йил Илтижо ვედრება 72 мин Резо Квеселава ва Анзор Салуквадзе билан ссенарий муаллифи ҳам. Вазҳа-Пшавела — Хост ва меҳмон ва Алуда Кетелаури шеърлари асосида .
1971-йил Севганим учун маржон სამკაული ჩემი სატრფოსათვის 70 мин шунингдек, Аҳмад Абу-Бакар ва Тамаз Мелиава билан ссенарий муаллифи. Аҳмад Абу-Бакарнинг қисқа ҳикояси асосида.
1972-йил Музеуми гиа цис қвеш მუზეუმი ღია ცის ქვეშ Номаълум Ҳужжатли филм
1976-йил Орзу дарахти ნატვრის ხე 87 мин Реваз Инанишвили билан ссенарий муаллифи ҳам
1984-йил Тазарру მონანიება 153 мин Нана Жанелидзе ва Резо Квеселава билан ссенарий муаллифи ҳам

Манбалар

  1. ↑ Петер Роллберг. Ҳисториcал Диcтионарй оф Руссиан анд Совиэт Cинема. УС: Роwман & Литтлефиэлд, 2016 — 27–29-бет. ИСБН 978-1442268425. 
  2. ↑ Ричард Тайлор, Нанcй Wоод, Жулиан Граффй, Дина Иорданова. Тҳе БФИ Cомпанион то Эастерн Эуропеан анд Руссиан Cинема. Блоомсбурй, 2019 — 1935–1936-бет. ИСБН 978-1838718497. 
  3. ↑ „Тҳе ман беҳинд тҳе УССР'с мост популар филм - а парабле абоут тйраннй. Диреcтор Тенгиз Абуладзе талкс абоут 'Репентанcе,' а филм шелвед унтил гласност, бут ноw аccлаимед ин тҳе УССР анд Франcе, анд соон то бе сеэн ин тҳе УС“. Чристиан Сcиэнcе Монитор. 7 Аугуст 1987.
  4. ↑ „Фестивал де Cаннес: Репентанcе“. фестивал-cаннес.cом. 2014-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-август.
  5. ↑ „15тҳ Мосcоw Интернатионал Филм Фестивал (1987)“. МИФФ. 2013-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-феврал.
  6. ↑ „Გამოფხიზლება "მონანიებით" - 24 Ҳоурс“. www.24саати.ге. 2016-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-июн.

Ҳаволалар