Tengku Maimun Tuan Mat
Маимун бинту Туан Мат хоним — Малайзиялик ҳуқуқшунос ва Малайзиянинг ўнинчи бош судяси 1959- йил 2- июлда Малайзияда зиёлилар хонадонида дунёга келган. Маимун 2019-йил 12-апрелда Малайзиянинг янги Бош судяси лавозимига тайинланди.У ушбу мамлакатдаги олий суд департаментида лавозимни эгаллаган биринчи аёлдир.[1][2]
Та'лим
1982-йилда Малая университетининг ҳуқуқ факултетининг фахрий диплом билан якунлади.
Шахсий муваффақиятлар
Тенгку Маимун суд хизматига 1982-йилда Жанубий Келантан тараққиёт бошқармаси (КЕСЕДАР) ва кейин Серембан шаҳар кенгашининг юридик ходими сифатида ишга қабул қилинди.
Тенгку Маймун Бош прокурор департаменти, Магистратура ва мажлислар судини о'з ичига олган мартабадан со'нг 2006-йилда суд комиссари лавозимига қабул қилинди.
2007-йилнинг сентябридан то 2013-йилнинг январигача Тенгку Маимун Олий суд судяси лавозимида ишлади. Унинг фаолияти Куала-Лумпур Олий судида, кейин эса Шоҳ Алам Олий судида ишини давом эттирди.
Малайзия Федерал судининг судяси этиб тайинланишидан олдин у биринчи марта Малайзия Апелляция суди судяси лавозимига тайинланган эди. Тенгку Маймун бу лавозимда олти йил давомида , я`ни ,2013-йилнинг январидан 2018-йилнинг ноябригача хизмат қилган.
2018-йил ноябр ойида у Малайзия мамлакатининг Энг Олий Суди - Федерал суднинг судяси этиб тайинланди.
2019-йил апрел ойида 66 ёшида нафақага чиққан Ричард Маланжумнинг тўққизинчи Олий судяси қарорига кўра, у 2019-йил май ойида Малайзия Бош вазири Маҳатҳир бин Муҳаммад томонидан ўзининг вориси этиб кўрсатилган ва қирол тамонидан номзоди ма’қулланди.
Фаолият
2022-йилнинг апрел ойида Малайзия Федерал судининг Бош рўйхатга олиш бошқармаси Тенгку Маймун Умно президенти Аҳмад Зоҳид Ҳамидий ва собиқ бош вазир Нажиб Раззоқга қарши суд ишини тезлаштиргани ҳақидаги айбловларни рад этди. Офиснинг та'кидлашича, сиёсий раҳбарлар ва Тенгку Маймун о'ртасидаги "фитна, тил бириктириш ёки ноқонуний иттифоқ" ҳақидаги айбловларни рад этиш учун полицияга ҳисоботи берилган деган ноаниқ ма`лумотлар тарқалди. [1]
Манбалар
- ҳттп://www.кеҳакиман.гов.мй/эн/cоурт/федерал-cоурт/чиэф-жустиcе (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-01-23 санасида архивланган)
Ҳаволалар
Бош судя лавозимида ишлаган малай шахслари (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-01-23 санасида архивланган)
- ↑ „Тенгку Маимун намед неw чиэф жустиcе“. Фреэ Малайсиа Тодай (2019-йил 2-май). 2019-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-май.
- ↑ „Тенгку Маимун ис Малайсиа'с фирст wоман CЖ“. Тҳе Стар (Малайсиа) (2019-йил 2-май). Қаралди: 2019-йил 2-май.