Тенгсизлик — сонлар ёки миқдорлар орасидаги муносабат сонлардан қайси бири бошқасидан катталиги ёки кичиклигини кўрсатади. Т.да ">" ва "<" ишоралари қўлланилиб, уларнинг учи кичик сон ёзилган томонга қаратилади. Математика ва унинг татбикларида ўзгарувчи миқдорларнинг барча қийматларида тўғри бўлган Т.лар ҳам муҳим аҳамиятга эга.