Тенис Витауц Эмилиевич Мелнгайлис (латишча: Тенис Витауц Мелнгаилис, 1912-йил 13-декабр, Тошкент – 1980-йил 8-декабр, Рига) – латвиялик ва совет шахматчиси.

Тенис Мелнгайлис
Мамлакат  Латвия SSSR bayrogʻi СССР
Туғилиши 13-декабр 1912-йил
Тошкент Ўзбекистон
Вафоти 8-декабр 1980-йил(1980-12-08)
(67 ёшда)
Рига Латвия

Ҳаёти

Теннис Вйтаутас Эмилиевич Мелнгайлис 1912-йил 13-декабрда Тошкентда туғилган. Машҳур латвиялик бастакор Эмилс Мелнгаилиснинг ўғли. Тенисга шахмат ўйнашни ўзи кучли шахматчи бўлган отаси ўргатган.

Фаолияти

1936-йилда Тенис Мелнгайлис Латвия терма жамоаси таркибида Мюнхендаги норасмий шахмат Олимпиадасида иштирок этган. У ерда биринчи захира тахтасида ўйнаган (+4, =1, −5[1]). 1938-йилда Шахмат бўйича Латвия чемпионати натижаларига кўра, Кемери шаҳрида бўлиб ўтган 2-халқаро шахмат турнирида иштирок этади. Турнирда кучли рақобатда 11—12-ўринларни эгаллаган[2]. 1939-йилда Буэнос-Айресда иккинчи марта Латвия терма жамоасини иккинчи марта шахмат олимпиадасида биринчи захира тахтасида (+4, =3, −1) тақдим этади. Латвияга қайтгач, Ригадаги Латвия терма жамоасига номзодлар турнирида еттинчи ўринни эгаллаган[3]. У Иккинчи жаҳон уруши даврида, 1943—1944-йилларда Латвия шахмат иттифоқига раҳбарлик қилган. Урушдан кейинги дастлабки йилларда турли шахмат турнирларида фаол иштирок этишда давом этган. 1946-йилда Рига шаҳрида 1-тоифали Бутуниттифоқ турнирида ғолиб бўлиб, шахмат бўйича СССР усталигига номзод унвонини олган[4]. Фрицис Апшениэк мемориалида эса 3—5-ўринларни эгаллайди[5]. 1947-йилда Ҳерманн Матҳисон мемориалида 3—4-ўринларни эгаллаган[6]. 1940—1950-йилларда „Бēрнīба“ ёшлар журналининг шахмат бўлимига раҳбарлик қилади. Кейинги йилларда соғлиғи ёмонлашгани сабабли Тенис Мелнгаилиснинг шахмат турнирларидаги натижалари пасайиб кетиб, 1950-йилларнинг ўрталаридан бошлаб аста-секин шахмат чиқишларини тўхтатади.

Теннис Мелнгайлис 1980-йил 8-декабрда вафот этиб, Ригадаги ўрмон қабристонига дафн этилади[7].

Манбалар

  1. ↑ „ОлимпБасе :: уноффиcиал Чесс Олймпиадс :: Тенис Мелнгаилис“. 2019-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-июн.
  2. ↑ „Кемери 1939“. 2013-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-июн.
  3. ↑ „Натионал тоурнамент- Рига 07.10-30.12.1940“. 2012-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-июн.
  4. ↑ „Тоурнамент оф 1 cатегорй — Рига 5-30.6.1946“. 2014-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-июн.
  5. ↑ „Мемориал Ф.Апшениэк — Рига 10-29.12.1946“. 2013-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-июн.
  6. ↑ „Мемориал Г.Матисон- Рига 24.8-12.9.1947“. 2017-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-июн.
  7. ↑ Тенис Мелнгаилис