Tennessi (shtat)
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: Ко'нгилли Штати | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Нашвилле | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Мемпҳис Нашвилле Кнохвилле | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 36-ўринда 109,151 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 16-ўринда 5,962,959 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 18-ўринда $217,626 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
16-бўлиб 1 июн 1796 | ||||
| Вақт | УТC-5 (ЭСТ) / -6 (CСТ) | ||||
| Қисқартма | ТН [47] | ||||
| Штат гули | Ирис (Ирис) | ||||
| Штат дарахти | Тулип-треэ | ||||
Теннесси - АҚШнинг жанубий қисмидаги штат. Майдони - 109,1 минг км². Аҳолиси - 5,8 млн. киши (2002), 61 % шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Нашвилл шаҳри, бошқа йирик шақарлари: Мемфис, Ноксвилл, Чаттануга.
Т. ҳудудининг катта қисми сертепа платодан иборат, ғарбий қисми пасттекислик, шарқида Аппалачи тоғлари бор. Иклими субтропик, континентал иклим. Январнинг ўртача температураси 3—5°, июлники 25°, йиллик ёғин 1100 – 1200 мм. Йирик дарёлари — Теннесси ва Камберленд; уларда кема қатнайди.
Т. — мамлакатнинг индустриалаграр штати. Йирик электр стялар комплекслари қурилган. Етакчи саноат тармоқлари: кимё, атом, рангли металлургия. Электротехника, қишлоқ хўжалиги. машинасозлиги, автомобилсозлик, ёғочсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари бор. Фойдали казилмалардан тошкўмир, фосфорит, рух, мармар қазиб чиқарилади. Қишлоқ хўжалигида чорвачилик етакчи ўринда. Деҳқончиликда, асосан, соя, тамаки, шунингдек, маккажўхори, буғдой, пахта, емхашак экинлари экилади. Тоғли қисмида боғдорчилик ривожланган. Асосий порти — Мемфис.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |