Tenochtitlan
Теночтитлан (Теночтитлан) — ацтеклар давлати пойтахти (ХИВ—ХВИ асрлар). Ривоятларга кўра, Тескоко кўлининг ғарбий қисмидаги оролда 1325-йил барпо этилган. Шаҳар харобаси майдони 1000 га ни ташкил этган. Т.ни кўплаб каналлар кесиб ўтган, шаҳар кўтарма кўприклари бўлган 3 та дамба ёрдамида қуруклик билан боғланган. Шаҳар 4 рн — Куэпопан, Теопан, Моётлан ва Астакалкога, улар эса ўз навбатида ҳар бири 5 квартал (маҳалла)га бўлинган. Т. марказида маҳобатли ибодатхоналар (бош ибодатхонанинг бал. 30 м), ҳукмдорлар ва зодагонлар саройлари жойлашган; шаҳар доирасида ҳунармандларнинг махсус маҳаллалари — Амантлан ва бошқа мавжуд бўлган. Мексика испан босқинчилари томонидан босиб олинаётган вақтда Т. буткул вайрон қилинган (1521) ва унинг харобалари ўрнида Мехико шаҳрига асос солинган.
Жавли Турсунов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |