Тенорит (италян ботаниги М. Теноре номидан) — оксидлар синфига мансуб минерал, миснинг табиий оксиди СиО; таркибида 79,89% мис бор. Моноклин сингонияда кристалланади. Ранги кора ва кулранг бўлиб, ўта майда пластинкасимон кристаллардан таркиб топган; консентрикпўстлоқсимон бўлакчалар шаклида учрайди, баъзан, зич тупроқсимон агрегатлари кузатилади (мас., малаконит). Қаттиклиги 3,5—4, зичлиги 5,8—6,4 г/см3. Т. мис конларининг оксидланиш зонасида куприт, малахит, хризоколл, туғма мис ва бошқалар билан, баъзан вулканларнинг сублиматларида ҳосил бўлади. Т. хусусий конлар ҳосил қилмайди, оксидланиш зонасида миснинг бошқа минераллари билан бирга қазиб олинади. Мис олиш учун хом ашё ҳисобланади.