Tentakqushlar
Тентакқушлар (Cапримулгиформес) — кушлар туркуми. 5 оиласи бор: гуахало ёки жиряклар, бақаоғизлилар, исполин Т., япалоққушсимон Т., оддий Т. 24 уруғи ва 103 тури мавжуд. Вазни 60 г дан 600 г гача. Тунда фаол ҳаёт кечиради. Қаноти ва думи узун, патлари юмшоқ, кулранг ёки қўнғир. Тумшуғи кенг ва қисқа, кўзи катта, оёқлари калта. Япалокқушлар сингари товушсиз учиш хусусиятига эга. Ерда секин ҳаракатланади. Ўлжасини учиб бораётганида тутади. Уя қурмайди. 2 та тухумини ердаги қум ёки тўпланиб қолган чўпхаслар устига қўяди. Асосан, тропик ўлкаларда (ўтроқ), айрим турлари мўътадил иклимли минтақаларда (учиб ўтувчи) тарқалган. Ўзбекистонда саман ва оддий Т. бутали чўлларда уя қуради. Тухумини 18—20 кун босади. Ҳашаротлар билан озиқланиб, қишлоқ хўжалиги.га фойда келтиради. Т.нинг бир неча турлари Табиатни мухрфаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига ва айрим мамлакатлар Қизил китобига киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |