Тентаксой
Тавсиф
Узунлиги 126
Майдони 4 130 км²
Жойлашуви
Давлат Қирғизистон ва Ўзбекистон
Минтақа Андижон вилояти

Тентаксой, Қораунгур — Андижон вилоятининг шимоли-шарқий қисмидаги сой. Фарғона тизмасининг шим.шарқий ён бағридан бошланади. Дарё юқори қисмида тоғлар орасида оқади. Музлик ва ёмғир сувларидан тўйинади. Дарё суви баҳорда кўпаяди. Пахтаобод шаҳридан ўтиб Мойлисувга қўшилади. Узунлиги 126 км. Ҳавзаси майдони 4130 км². Кўп йиллик сув сарфи 35,8 м³/сек. Т.га Чортоқсой ва бошқа ташлама сувлар келиб қўшилади. Суви Пахтаобод тумани экин майдонларини суғоришга сарфланади.