Тензор (лот. тенсус — кучланиш, таранглаш) — вектор тушунчасини умумлаштириб, бир неча маънода қўлланиб келинаётган математик атама. Бу атама тензорлар ҳисоб координаталарнинг бир тизимидан иккинчи тизимига ўтганда махсус қонун бўйича ўзгарадиган миқдор (катталик)ларни билдиради. Мас., туташ муҳитлар механикасида қайишқоқ (эгилувчан) жисмнинг ҳолатини ифодаловчи миқдор (деформация тензори) ёки қаттиқ жисм массасининг олинган нуқтага нисбатан тақсимланишини ифодаловчи миқдор (инерсия тензори), шунингдек, туташ жисмнинг бирор нуқтасида кучланишларни ифодаловчи миқдорлар (кучланишлар тензори).