Teodorix Buyuk
Теодорих Буюк, Теодерих (Тҳеодориcус, Тҳеодерич) (тахминан 454 — 526) — остготлар қироли (493—526), Италияда остготлар давлати асосчиси. 488-йил Италияга бостириб кирган ва у ердаги ҳукмдор Одоакрни тахтдан агдариб, қатл эттиргач, ҳокимиятни эгаллаб олган (493-йил). Т. даврида остготлар давлатига Ғарбий Европадаги катта ҳудудлар тобе бўлган. Рим аристократияси билан яқинлашган остгот зодагонлари манфаатларини ифода этган. Т. остготлар давлати бошкаруви, маъмурияти, қонуншунослигида Рим тартибларини сақлаб қолган. тахминан 512-йил нашр этилган Теодорих эдикти асосини Рим ҳуқуқи ташкил қилган бўлиб, у қулчиликни қонунлаштирган, йирик ер эгалигини сақлаб қолган. Т. даврида марказлашган ҳокимиятни мустахкамланиши мамлакатда деҳқончилик ва савдонинг тараққий этишига, фан ва санъатнинг равнақ топишига имкон берган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |