Теократия (юн. тҳеос — худо ва ...кратия) — давлат бошқарув шакли, бунда давлат (одатда, монархия давлати)нинг бошлиғи бир вақтнинг ўзида диний бошлиқ ҳам ҳисобланади. Теократик давлатлар қадимдан маълум. Масалан, Иудеяда мил. ав. В—И асрларда бош руҳоний, яъни олий коҳин давлат ҳокимиятининг тўлиқ эгаси бўлган. Ўрта асрлардаги умавийлар ва аббосийлар халифалиги теократик давлатлар эди. Иезуитлар ХВИИ асрда Парагвайда ташкил этган теократик давлат ҳам маълум; имом Шомилнинг Чеченистонда ва ХИХ асрда Кавказни истило қилиш пайтида чор қўшинларига узоқ вақт қаршилик кўрсатган Чеченистонга яқин ҳудудлардаги бошқаруви теократик хусусиятга эга бўлган. Папа вилояти 1870-йилда Италия бирлашишидан олдин теократик давлат бўлган эди. 1951-йил Тибет ХХРга қўшилгунга қадар Далайлама (лама руҳонийларининг раҳбари) Тибетдаги дунёвий ҳокимиятни ҳам бошқарган. Рим католик черковининг олий раҳбари Папа бир вақтнинг ўзида Ватикан давлатининг ҳам бошлиғи ҳисобланади. Теократик тамойиллар фукеролар ижтимоий ва шахсий ҳаётининг барча томонлари (диний байрамлар ва маросимларга давлат мақоми берилиши, суд ишлари диний қонунлар бўйича юритилишининг тикланиши, бошқа дин вакиллари қувғин қилиниши ва шу каби) диний тартиблар орқали белгиланиши кучайиши билан кечади.

Ҳаволалар