Teplovideniye
Тепловидение (рус. тепло — иссиклик ва видение — кўриш) — оддий кўзга кўринмайдиган объектлар чиқарадиган ёки улардан қайтадиган инфрақизил нурланиш бўйича уларнинг кўринадиган тасвирини ҳосил қилиш усули. Қоронғи жойда ёки оптик шаффофмас муҳитда турган объектларнинг ўрнини аниклаш, мураккаб юзаларнинг айрим жойлари қиздирилганлик даражасини, ношаффоф жисмларнинг ички тузилишини ўрганиш учун қўлланади. Қиздирилган жисм ўзидан кўзга кўринмайдиган иссиқлик нурлари чиқаради. Бу инфрақизил нурланишларни махсус қабул қилгичлар ёрдамида қабул қилиб, бирор усул билан кўринадиган тасвирга айлантириш мумкин.
Дастлабки Т. қурилмалари ХХ аср 30-йилларида иссиқлик нурларини электр сигналига айлантириб берувчи қабул қилгич сифатида болометр ва термопара ишлатилган. 1970-йилга келиб, тепловизор деб аталувчи Т. тизими ривожланди. Тепловизор, асосан, қабул қилувчи камера ва тасвирларни кўрсатувчи индикатор қурилмалардан иборат.
Кейинчалик яратилган тепловизорларда махсус усул билан совитиладиган фотоприёмниклар ҳамда пироэлектрик қабул килгичлар кенг ишлатилади. Бундай тепловизорлар тўлқин уз. Хқ5—6 мкм бўлган нурларни осон қабул қила олади. Улар инсон танасининг айрим жойлари ҳароратини 0,1° аниқликда сезади. Бу эса рак касалликларини ва қон айланиш тизимида мавжуд бўлган бузилишларни олдиндан айтиб беришга имкон беради. Гаммарентген, ултратовуш, электромагнит тўлқинлардан фойдаланиб ишлайдиган усули — интроскопия кенг қўлланади.
Т. қурилмалари космонавтика, тиббиёт, қурилиш, Қишлоқ хо'жалиги, геология, навигация, дефектоскопия, ҳарбий иш ва бошқа соҳаларда қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |