Теқуила вулқони (талаффузи: Текила вулқони) ёки вулкан де Теқуила — Мексиканинг Халиско штатидаги Теқуила яқинида жойлашган стратовулқон. Денгиз сатҳидан 2920 метр (9580 фут) баландликда жойлашган[2]. Стратовулқонлар, шунингдек, композицион вулқонлар деб ҳам аталади, улар кўпинча субдукция зоналарида ўрнашган конуссимон вулқонлар сирасига киради. Стратовулқонлар лава, қотиб қолган кул ва тефра ҳамда помза каби асосий кратердан отилиб чиқадиган бошқа материалларнинг тик бўғувчи қатламларидан ташкил топган[3]. Одатда денгиз сатҳидан 2500 метрдан баландроқ бўлган Стратовулқонлар пастроқ қияликларга эга бўлади, шунингдек уларнинг кратеди ҳам у қадар катта бўлмайди. Вулқон отилишлари туфайли Стратовулқонлар калдералар ва амфитеатрлар каби ўзига хос хусусиятни берувчи бир нечта ўзига хос ўзгаришларни ҳосил қилади[4].

Теқуила Волcано

Вулқоннинг умумий ко'риниши
Вулқон Теқуила вулқони
Бошланган сана нома'лум
Тугаган вақт ~200,000 йил аввал
Тури Стратовулқон
Жойлашуви Жалисcо, Мехиcо
20°47′15″Н 103°50′48″W / 20.78750°Н 103.84667°W / 20.78750; -103.84667
Мексикадаги вулқонлар занжири

Тарихда субдуксия зоналаридаги вулқонлар атрофдаги сивилизация ривожи учун энг катта хавф туғдирадиган портловчи отилишлар амалга оширганлиги фанга маълум. Ушбу вулқон отилишлари, одатда, юқори тезликда ҳаракатланадиган заҳарли газ ва иссиқ вулқон парчаси бўлган пирокластик оқимларни ҳосил қилади. Стратовулқонларда ҳар қандай турдаги магма отилиши мумкин, лава одатда тез совийди ва осон қаттиқлашади, бу ҳолат эса унинг узоққа боришига йўл қўймайди.

Тектоник созлаш

Текила вулқони Мексиканинг Халиско штатидаги Текила шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, у Невадо-де-Колима, Вулкан-де-Фуэго ва Cерро Виэжодан кейин штатдаги энг баланд вулқонлар орасида тўртинчи ўринда туради[5]. Теқуила вулқони Ўрта Америка чуқурлиги билан параллел бўлган вулқонлар занжирининг бир қисми бўлиб, бу занжир 1,700 миля (2,700 км) узунликка эга бўлиб, Ўрта Американинг жануби-ғарбий қирғоғида, Тинч океанининг шарқий қисмидаги, марказий Мексика ва Коста-Рикадан чўзилган океан чуқурлигини ўз ичига олади. Теқуила вулқони атрофида камида тўрт хил магматик жинслар топилган, булар: Санта Роса интраплат базалтлари; шишасимон гумбазлар гуруҳи ва кучли субдукция белгиларига эга бўлган даситлардан риолитик композициялар, пироксен андезитлар ва даситлар оқими; ва асосий конуснинг ён томонлари орқали отилиб чиққан амфиболли андезитлардир[6].

Геологик тарихи

Бошқа турдаги вулқонлар билан солиштирганда, Теқуила вулқони анча узоқроқ яшаган ва у стратовулқон бўлгани учун фаол эди[7]. Вулқоннинг ўзи қачондан буён фаол бўлганлиги ҳақида аниқ сана маълумотлари мавжуд эмас, аммо унинг вулқон майдони ва тузилишига кўра фаол ёки фаол эмаслигини аниқлаш мумкин. Теқуила вулқонининг вулқон майдони 1600 км3 ни ташкил этади,[8] бу эса унинг кўп йиллар давомида фаол бўлганлигини кўрсатади, аммо у эндиликда фаол вулқонлар сирасига кирмайди. Вулқон ҳозир ҳаракациз бўлса-да, агар у отиладиган бўлса, портлаш жуда кучли бўлиши тахмин қилинади. Худди Фудзи ва Авлиё Еленс тоғлари сингари, стратовулқонлар ҳам жуда улкан портлаш ҳосил қилади, чунки улар ичидаги магмани Ернинг чуқур қисмидан ер юзасига ўтказадиган ўтказгич тизими мавжуд бўлади. Ушбу турдаги вулқонларда, шунингдек, лава деворлардан ўтиб кетадиган ёки тоғ ёнбағирларидаги ёриқлардан чиқадиган тешиклар тўплами мавжуд, бу уларнинг катта ва жуда баланд бўлишига имкон беради[7]. Стратовулқонлар дунёдаги энг машҳур тоғлар билан бир қаторда энг шиддатли отилишларни ташкил қилади, масалан, 1980-йил 18-майда Авлиё Еленс вулқони отилди. Отилиш тахминан 230 квадрат миляни қамраб олган, ўрмон буткул вайрон қилинган ва атмосферадаги кул 11 штатга тарқалган, жами 57 та қурбон бўлганлиги аниқланган[9]. Теқуила вулқони отилаётганда қурбонлар бўлмаган.

Текила вулқони бугунги кунда

Вулқон атрофдаги ҳудуларга хавф солмайди. Тахминан 220 000 йил давомида фаол бўлмаган вулқон энди ўсимликлар билан қопланган ва тоғга чиқиш жуда осон. Ташриф буюрувчилар вулқон кратерига ҳеч қандай ташвишларсиз машинада боришлари мумкин[10].

Вулқон агава етиштириш хўжалигига катта ҳисса қўшди, бу ерда Мексика вулқон кўк агава етиштириш ҳамда текила ва мескал ичимликларини тайёрлаш учун етарлича бой тупроқ қатлами мавжуд. Вулқон отилганда, лава бугунги кунда шаҳар жойлашган ҳудуддан оқиб ўтган ва кўк агава ўсиши мумкин бўлган бойитилган тупроқлар ҳосил бўлишига имкон яратган. Мовий агава Мексиканинг миллий ичимлиги текиланинг асосий таркибий қисмидир. Агава етиштириш — Халискодаги Текила шаҳри қишлоқ хўжалигида устунликка эга; „Текила аҳолисининг тахминан тўртдан бири далаларда ишлайди ва яна камида 1200 киши текилани дистиллаш, идишларга солиш, қадоқлаш ёки тарғиб қилиш билан шуғулланади.“[11]


Галерея

Теқуила вулқонининг кўриниши

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 "Мехиcо Ултрас". Пеаклист.орг. Ретриэвед 2012-10-20.
  2. ↑ „Волcáн де Теқуила - Пеакбаггер.cом“. www.пеакбаггер.cом.
  3. ↑ „Стратоволcано: Дефинитион, Форматион & Фаcц“. студй.cом.
  4. ↑ „Стратоволcано – Басиc Планет“ (2013-йил 2-май).
  5. ↑ „Волcáн де Теқуила : Cлимбинг, Ҳикинг & Моунтаинеэринг : СуммитПост“.
  6. ↑ Вáзқуэз-Дуарте, А.; Гóмез-Туэна, А.; Дíаз-Браво, Б. (2011). "Игнеоус Петрогенесис оф Теқуила Волcано, Wестерн Мехиcо". АГУ Фалл Меэтинг Абстраcц 2011: В43C–2590. 
  7. ↑ 7,0 7,1 „Wҳат аре тҳе Дифферент Тйпес оф Волcаноэс?“ (2009-йил 17-март).
  8. ↑ Леwис-Кенеди, Cатҳерине Б; Ланге, Ребеccа А; Ҳалл, Чрис М; Делгадо-Гранадос, Ҳуго (2005). "Тҳе эруптиве ҳисторй оф тҳе Теқуила волcаниc фиэлд, wестерн Мехиcо: Агес, волумес, анд релативе пропортионс оф лава тйпес". Буллетин оф Волcанологй 67 (5): 391. дои:10.1007/с00445-004-0377-3. ҳттпс://деэпблуэ.либ.умич.эду/бицтреам/2027.42/47807/1/445_2004_Артиcле_377.пдф. 
  9. ↑ „Волcано Фаcц анд Тйпес оф Волcаноэс“. Ливе Сcиэнcе (2018-йил 7-феврал).
  10. ↑ 11 Волcаноэс ин тҳе Америcас Тҳат Ёу Cан Аcтуаллй Cлимб. (2017). БооцнАлл Травел Артиcлес. Ретриэвед 9 Май 2017, фром ҳттп://www.бооцналл.cом/артиcлес/09-07/11-волcаноэс-ин-тҳе-америcас-тҳат-ёу-cан-cлимб.ҳтмл
  11. ↑ Гуадалупе, В. З., & Набҳан, Г. П. (2004). Теқуила: а натурал анд cултурал ҳисторй. Туcсон: Университй оф Аризона Пресс.