Тер безлари — одам терисидаги тер чикарадиган ва уни ажратадиган оддий найсимон безлар. Кафт, оёқ таги ва пешона терисида бошқа жойларга қараганда Тер безлари кўп бўлади. Оддий Т.бдан ташқари тананинг айрим жойларида (қўлтиқ остида, орқа чиқарув тешиги атрофида, чов соҳасида ва бошқалар) махсус апокрин безлари жойлашган. Улар уткир хидли секрет ажратиши билан оддий безлардан фарқ қилади. Тер безлари кўп миқдорда тер чиқариб, бадан ҳароратини қисман бошқаради, организмдан азотли ҳосилалар ва ишқорли металл тузлари, асосан, натрий хлоридни чиқариб туради, тери юзасини ҳўллайди. Қўлтиқ ости, чов сохасида Тер безлари нинг яллигланиши (гидраденит) кўпроқ учрайди.