Teraklisoy rasmlari
Тераклисой расмлари - Чатқол тоғ тизмаси (Тераклисой қирғоқлари)даги қоятошларга ишланган тасвирлар. Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудида. 1963-йилда геолог А.Агапонов ва Чатқол тоғўрмон қўриқхонаси директориТ. Есиповлартопган. 1966-йилда А.Кабиров томонидан ўрганилган. Тераклисой расмлари оддий чизиклар, шакл кўриниши, соя услубида уриб—чўкичлаб ишланган: одам, архар, тоғ эчкиси, бўри. илон, ғилдирак шаклидаги қуёш, ўқёй ва бошқа буюмлар тасвири бор; алоҳида якка ҳамда кўп шаклли — ов, рақс ва линий маросимлар ижроси билан боғлиқ манзаралар тасвирланган. Тераклисой расмларининг асосий қисми мил. ав. 1минг йилликнинг 2ярмида яратилган, аксарияти нафис ҳамда одам ва ҳайвонлар аъзолари бир-бирига мутаносиб қилиб ишланган. Тераклисой расмлари санъат обидаси сифатида қад. тоғликлар ҳаёти, маданияти, эътиқоди, урфодатлари ва бошқаларни ўрганишда қимматли манбадир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |