Тере Лие

Дарвис (1979-йил 21-майда туғилган), Тере Лие тахаллуси билан машҳур, индонезиялик ёзувчи ва ҳисобчи. Ёзувчи илк қадамини 2005-йилда “Делиса намозини ёдлаш” романини ёзиш орқали бошлаган, у ёзувчи фаолияти давомида 50 дан ортиқ китобларни нашр этган.‌‌

Оиласи

Дарвис 1979-йил 21-майда Жанубий Суматранинг Лаҳат Регенcй шаҳрида туғилган. У Пасай ва Нурсам оиласидаги етти фарзанднинг олтинчи фарзанди. Унинг ота-онаси деҳқон бо'либ ишлаган.

Шахсий ҳаёти

Тере Лие Риски Амелия билан турмуш қурган. Бу никоҳдан Абдуллоҳ Пасаи ва Файза Азкия исмли икки фарзанди бор эди. Тере Лие бир марта Република нашриётидан Сяҳрудинга таниқли шахс бо'лишни ва ижтимоий тармоқларда шахсий ҳаётини ошкор қилишни истамаслиги ҳақида баёнот берди. Тере Лие о'з асарлари орқали таниқли бо'лишни афзал ко'ради. Тере Лие ко'пчилик унинг кимлигини билишини хоҳламаган.

Қизиқиши

О'қишни тугатгандан со'нг, Тере Лие компанияда ҳисобчи бо'либ ишлади. Тере Лие ёзишдаги севимли машг'улоти сабаб роман ёзиш қобилиятига эга эди. У ёзувчи дебютини 2005-йилда "Делиса намозини ёдлаш" романи орқали қилган. Унинг саҳналаштирилган асарларидан ба’зилари “Делиса намозини ёдлаш”, “Осмон фаришталари”, “Севгили онаси бўлсин”, “Юзингда чўкаётган ой” кабилар эди. Тере Лие 2017-йилнинг 1-июлидан 31-декабрига қадар китоб солиғи ва муаллифлар учун роялтининг юқорилиги сабабли ўз китобини жисмоний шаклда нашр этишни тўхтатишга қарор қилди. У Индонезиядаги солиқ тизимидан ҳафсаласи пир бо'лганини тан олди ва у ёзувчи фойдасига эмас деб ҳисоблар эди. Бироқ, қарийб етти ой китоб нашр этмаганидан со'нг, 2018-йил 31-январ ҳолатига ко'ра, Тере Лие яна китоб нашр этди.‌‌

Тахаллуси

Дарвиш о'зининг Тере Лие тахаллусини ҳинд қо'шиқчилари, я'ни Лата Мангешкар ва Рооп Кумар Ратҳод дуэти томонидан куйланган ҳинд қо'шиг'идан олган. Дарвеш бу қўшиқни Шоҳруҳхон иштирокидаги “Вир-Зара” филмидан олган эди.‌‌

Манбалар

ҳттпс://ид.м.wикипедиа.орг/wики/Тере_Лие

Ҳаволалар

ҳттпс://ид.м.wикипедиа.орг/wики/Тере_Лие