Terekkuma pasttekisligi
Тереккума пасттекислиги - Шарқий Кавказ олдидаги пасттекислик. Каспий бўйи пасттекислигининг жан.ғарбий қисми. Жанубда Катта Кавказнинг этаклари, гарбда Ставропол қирлари, шарқда Каспий денгизи, шимолда Кума-Манич ботиги билан чегарадош. Ер юзаси текислик. Энг баланд жойи 100 м (шарқий қисми океан сатҳидан паст). Эол релефи шакллари (ҳаракатдаги ва ўсимликлар билан мустаҳкамланган), шўрхоклар, делталар, қуруқ ўзанлар, қирғоқ марзалари, кичик қўлтиқ, лагуналар бор. Шимолий қисми платформа, жан. қисми тог олди ботиғидан иборат. Денгиз, даре, эол ётқизиқларидан ташкил топтан. Иқлими континентал, ғарбий қисми намроқ, шарқий қисми нисбатан қурукроқ, қиши совуқ, ёзи иссиқ. Январнинг ўртача температураси —5°, —7°, июлники 25—26°, йиллик ёғин 250– 350 мм. Дарё тармоқдари кам. Терек ва Сулак дарёлари оқиб ўтади. Ер ости сувлари шўр, фақат қумликларда чучук сув учрайди. Оч каштан, шўрхок, ўтлоқ, ботқоқ тупроқлари тарқалган. Шимолий қисмининг ғарбида қуруқ дашт (чалов аралаш шувоқ бошокдошлар), марказий қисмида чала чўл (қрим шувоғи) ўсимликлар мавжуд. Баҳор фаслида эфемер ва эфемероидлар ўсади, қумликларда юлғун, учрайди. Дашт ва чўл ҳайвон турлари аралаш яшайди. Кулранг юмронқозиқ, қўшоёқ, олмахон, қуён, сайғоқ, қарсок, тулки; делталарда қобон, чиябўри, сувда яшовчи қушлар учрайди. Нефт ва газ конлари бор. Катта қисми яйлов сифатида фойдаланилади. Ғалла, шоли, кунгабоқар, емхашак, полиз экинлари экилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |