Терехов - Глеб Николаевич (1887.27.11, Москва 1972.5.7, Тошкент) — патологанатом. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1944), тиббиёт фанлари доктори (1935), профессор (1946). Москва университетининг тиббиёт факултетини тугатган (1916), ҳарбий врач (1916—22). Ўрта Осиё университетининг патанатомия кафедрасида (1935-йилдан Тошкент тиббиёт академияси кафедраси) ассистент (1926— 30), доцент (1930—49), айни вақтда мудир (1934—60), 1960-йилдан консултант. Илмий ишлари лейшманиоз, алиментар дистрофия, пеллагра, чиллашир каби касалликларнинг патоморфологиясига оид. Ўрта Осиёда учрайдиган виссерал лейшманиознинг патологик анатомияси устида тадқиқот олиб борган.