ф5

Тери сили
Файл:Тери сили.жпг
Мутахассислик Тери касалликлари
Сабаблари Мйcобаcтериум туберcулосис бактерияси
Ташхис усуллари Беморнинг ташқи ко'риниши.
Дифференсиал ташхис Лепра

Тери сили - умумий организмдаги сил инфексиясининг бир кўриниши бўлиб, одатда бор ички а’золарни туберкулёз жароҳатидан, аксарият

ички суперинфексияланиш натижасида терига тарқалиб пайдо бўлади. Тери сили бугунги кунда жуда кам учрайди. Лекин кейинги йиллар кўп

давлатларда ижтимоий касалликларнинг эпидемик ҳолати ошиб кетиши ва улар ичида сил касаллигининг ҳам кўпайиб кетишига олиб келади[1].

Этиологияси

Мйcобаcтериум туберcулосис (Коч ,1882-й.) спирт ва кислота та ’сирига жуда чидамли таёқча бўлиб, беморнинг ажралмасида кўп миқдорда топилади. Лекин сил кам юқумли, сурункали, секин ривожланиб кечадиган касалликлар гуруҳига киради.

Тери силининг клиник кўринишлари хилма-хил бўлиб, кўпроқ микробактериянинг вирулентлиги ва унинг тури, организмнинг иммунитети ва кураш

қобилияти, беморнинг меҳнат ва турмуш шароитлари, овқатланиш сифати билан боғлиқ бўлади. Тери силини икки гуруҳга ажратадилар:

1) чегараланган (сил югириги, я’ни оддий волчанка, скрофулодерма, сўгалсимон, ярали, сил шанкр) тери сили;

2) тарқалган (папуло-некротик, Базен индуратив эритемаси, лихенсимон, миллиар тарқалган волчанка, ўткир тарқалган миллиар) тери сили.

Амалиётда, умумий амалиёт шифокори бемордаги белгиларга (дўмбоқча) асосланиб, сил касаллигини аниқлаб ёки борлигидан шубҳаланиб, мутахассисга юборса, у катта ёрдам берган бўларди. Чунки тери силининг турларини бир-биридан ажратиш ва даволаш кўпроқ фтизиатр ёки дерматовенеролог мутахассисларнинг вазифасидир.

Турлари

Файл:Тери сили папулонекротик.пнг
Тери сили (папулонекротик)

Тери сили касаллиги 2 хил кўринишда, я’ни терининг ўчоқли сил (сил югуриги ёки люпоид сил, скрофулодерма ёки колликватив сил, терининг сўгалли сили, Базеннинг индуратив эритемаси ва тери ва шиллиқ қаватларининг ярали сили) ва терининг диссеминалланган сили (терминг лихеноид ёки милиар сили ва терининг папулонекротик сили) кўринишларида кечади. Терминг ўчоқли сили

Файл:Сил югуриги.пнг
Сил югуриги

Сил югуриги ёки терининг люпоид сили (Лупус вулгарис, сеу туберcулосис cутис лупоса) тери силининг энг кўп учрайдиган шакли бўлиб, секин сурункали кечиши ва тўқималарнинг парчаланишга мойиллиги билан намоён бўлади. Касаллик белгилари кўпинча юз тери соҳаларида, асосан бурунда (80 % ҳолатларда), ёноқларда, юқори лабларда, камроқ бўйин соҳаларида, танада, оёқ-қўлларда, кам ҳолатларда шиллиқ қаватларда жойлашади. Касаллик хамирсимон консистенсияли, юмшоқ, силлиқ, юзаси бироз ялтироқ, кейинчалик пўст ташловчи, сариқ-яшил туш, жигарранг-қизил рангли, ўлчамлари тўноғич бошчасидан нўхат донасигача келадиган ҳажмларда, дермада жойлашган люпоид-бўртиқлар пайдо бўлиши билан бошланади. Тошмалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб тошади, кейинчалик эса улар ўзаро бирлашади, атрофида эса турғун-гиперемик ҳудудлар пайдо бўлади. Витропрессия усули билан (буюм ойначаси билан босиб кўрилганда) текширилганда дўмбоқча ранги сарғаяди (“олма сариғи” феномени), дўмбоқча тугмасимон зонд билан текшириб кўрилганда зонд ўз оғирлиги билан дўмбоқча таркибига чуқурлик қолдириб чўкади (Поспелов симптоми). Дўмбоқчалар босқичма-босқич катталаша боради ва нотўғри шаклли тошмалами ҳосил қилиб бирикади, коллаген ва эластик толаламинг бузилиши натижасида чандиқли атрофиялар ҳосил бўлиши ҳамда фиброзланиш ҳолати кузатилади. Ҳосил бўлган чандиқлар текис, оқиш, папирос қоғозини эслатадиган кўринишда бўлади. Жараённинг экссудатив кўринишларда кечишида турли шикастланишлар та’сирида дўмбоқчалар юмшоқ, четлари нотекис ва енгил қон оқувчи яраларга айланиши мумкин (ярали шакли). Шунингдек, касалликнинг шишсимон, веррукоз, лойқаланувчи каби шакллари ҳам кузатилиши мумкин. Тери силининг чегараланган клиник шаклини таққослов ташхиси дўмбоқчали захм, моховнинг туберкулоид шакли, тери лейшманиози, актиномикоз, қизил югункмнг дискоид шакллари билан о тказилади.

Дўмбоқчали захмда дўмбоқчали тошмалар зичлиги, улар жойлашувминг жамланганлиги (фокуслилиги), қўшилиб кетишга мойилҳгинмг йўқлиги, диаскопия ва зонд усуллари билан текширувлар ўтказилганда текширув натижаларининг манфийлиги, жараённинг нисбатан тез кечиши аниқланади. Моховнинг туберкулоид шаклида терининг жароҳатланган соҳасида оғриқ ва ҳароратм сезиш аломатларининг ё’қлиги, тошмаларнинг полиморфлиги, тугунлар ва дўмбоқчаламинг зич бўлган консистенсияси, қўнғир-зангсимон тус олиши, микроскоп остида кўрилганда эса Ганзен таёқчаларининг топилиши билан та’рифланади. Тери лейшманиозининг туберкулоид шаклида ташхис асосан касалликнинг сўров натижалари аниқ йигилиши, дўмбоқчали тошмалами чандиқлар атрофида ва терининг очиқ қисмларида жойлашиши, лейшмамома атрофида лимфангитларнинг ҳосил боииши ҳамда касаллик қўзғатувчисининг аниқланиши катта аҳамият касб этади.

Касалликни даволашда бир вақтнинг ўзида Д2 витамин 30000- 50.000 - 100.000 ТВ дан ва фтивазидм (ёки тубазидни) 0,3-0,5 г дан

кунига 3 маротаба ичишга тавсия этилади. Даво курси учун дори воситаси 100-200 г қилиб белгиланади. Шунингдек, стрептомицин антибиотиги ҳам инексия тариқасида кунига 0,5-1,0 г дан белгиланади, жами даво курси учун дори воситаси 100 г. ни ташкил этади. Туберкулостатик та’сир этиш хусусиятига эга дори воситаларидан терапевтик самара кўрсатиши бўйича улар қуйидагича гуруҳларга боиинади: 1- анча самарали: изониазид, рифампицин; 2 - ўрта самарали: этамбутол, стрептомицин, протионамид (этионамид), пиразинамид, канамицин, флорамицин (биомицин) ва 3 - мўтадил фаол та’сир коисатувчи ПАСК, тибон (тиоацетазон) каби дори воситаларига боиинади. Маҳаллий даволаш усулининг та’сир этиш хусусияти сил касаллигининг теридаги ўчоқлари тўқимасини бузишга асосланган бўлиб, бунинг учун 10-20-50% ли пирогалл суртмаси, 30% ли резорцин қоришмаси ва суюлтирилган азот моддалари қоиланилади. Шиллиқ қават

люпомаларини сут кислотасининг 50% ли эритмаси билан куйдириб даволаш мумкин. Чегараланган жароҳатлар ба’зан рентген нурлари билан ҳам даволанади, ҳатто бундай ўчоқлар оператив йўл билан олиб ташланади. Беморлар узоқ вақт давомида диспансер кузатуви остида боииши лозим.

Скрофулодерма ёки коллекватив сили (Сcрофулодерма, сеу туберcулосисcутис cоллиқуатива) болалар ва ўсмирларда касалликнинг рўйхатга олинган хиллари орасида учраш частотаси бўйича иккинчи ўринда туради. Сил бактерияларининг гематоген йўл билан терига кириши оқибатида бирламчи скрофулодерма шаклланади ва шикастланган а’золардан инфексияларнинг ўтиши аниқланган ҳолда лккиламчи скрофулодерма фарқланади. Тошмалар терининг чуқур қаватларида зич кўринишда жойлашади, кам оғрийди, тугунлар ҳажми тез катталашувга мойил боииб, уламинг диаметри 3-5 см гача етади ва устида ётувчи тўқималар билан зич кўринишда бириккан ҳолда намоён бўлади. Кейинчалик тугунлар совуқ абссесслар ҳосил қилиб юмшайди ва ёрилади, бундай яралардан оқма йўли орқали қонсимон ажралма билан биргаликда некрозланган тўқималар чиқади. Тугунлар жойлашган жойларда юмшоқ, чуқур, четлари ва тубида заиф грануляциялар ва сарғиш қатламлар ҳосил бўлади. Яралар битиб кетгандан кейин эса касалликка хос бўлган “йиртилган” нотўғри шаклли чандиқлар,

сўрғичсимон шаклдаги ўсимта ва уланмалари қолади. Касаллик жароҳатлари асосан бўйиннинг ён юзаларида, жағости ва усти соҳаланда, қўлтиқ ости ботиқланда, қулоқ чиғаноғи яқинида, ўмров ости ва усти соҳаларида ҳамда бўғин соҳалари яқинида жойлашади. Касаллик ташхиси тўғри йиғилган сўров ма’лумотларига, клиник симптоматикага, Пирке синамаси натижаларига, рентгенологик ва гистологик текширувларга асосланган ҳолда қўйилади. Таққослов ташхиси захм касаллигининг гуммоз шакли, актиномикознинг гуммоз

шакҳ, Базен эритемаси ва сурункали ярали пиодермиялар билан ўтказилади[2].

Терминг сўгалсимон сили (Туберcулосис верруcоса cутис) асосан катталарда, хусусан эркакларда кўпроқ кузатилади. Касалликнинг ушбу тури билан асосан сил касаллигининг фаол шакллари билан хасталанган беморларга хизмат қилувчи шахслар ёки сил материали билан ишловчи ходимлар касалланадилар Жароҳатланиш одатда панжа ва бармоқлар орқа юзаларида, камроқ ҳолларда эса оёқ таги соҳаларида жойлашади. Касаллик белгилан зич, нўхот катталигидаги кўк-қизил рангли бўртмаламинг (жасад бўртмаси) ҳосил бўлиши билан бошланади. У ўсиб ясси зич тошмаларга айланади, уламинг юзасида сўгалсимон ўсимталар ва кўплаб шохсимон қаватлар пайдо бўлади. Сўгалсимон тери силининг 3 та ҳудуди тафовут этилади. Периферик (бинафша-қизил рангли ҳудуди), ўрта (сўгалсимон зич тепаликлар, ёрилишлар, пўстлоқлар мавжуд бўлган ҳудуди) ва марказий (терининг атрофик, нотекис, паст-баланд тубли ҳудуди кабиларга бўлинади. Сўгалсимон ўсимталар ён тарафидан босиб корилганда уламинг ёриқларида йирингли томчилар пайдо бўлади Жарён тузалгандан кейин жароҳат ўчоқлари ўмида чандиқли атрофиялар қолади, бу соҳаларда қизил югурикдан фарқли ўлароқ, янги элементлар ҳосил боимайди. Касалликнмг ташхиси касалликка хос бўлган климк кўринишларга (ўчоқ периферияси бўйича бинафша-қизил ҳошия, 3 та зонанинг борлиги), жойлашиш ҳолатига, гистологик текширувлар натижаланга ва туберкулин синамасининг мусбатлигига асосланади.

Терининг сўгалсимон силининг давоси умуман тери силини даволашда қўлланадиган ан’анавий даво усуллари каби олиб борилади. Бундан ташқари маҳаллий давода касаллик ўчоқлари ўткир қошиқча билан қириб ташланади, диатермокоагуляция ва рентгенорадиотерапиялар ўтказилади. Базеннинг индуратив эритемаси (Эрйтҳема мдуратум Базин) билан 16-40 ёшлар оралиг'да бўлган, сил касаллигининг бирор бир шакли билан оғриган аёллар хасталанади. Касалҳкнинг кечишига оёқларда қон айланиш жараёнининг бузилиши (акроцианоз, веналарнинг варикоз кенгайиши) натижасида вужудга келадиган тез-тез совуқ қотиш ҳолатлари сабабчи бўлади. Куз ва қиш мавсумланда асосан касаллик хуруж қилиши кузатилади.

Индуратив эритема касаллигида касаллик ўчоқлари зич, чуқур жойлашган бўлиб, секин катталашувчи тугунлар ёки ясси, кенг бўлган кўкиш-қизил инфилтратлар тарзида намоён бўлади. Тугунлар сони 2-4 тадан 10 тагача бо'либ, улар тери соҳаларида чуқур ҳолда жойлашади, бармоқлар ёрдамида пайпаслаб кўтарилганда эса оғриқлар кузатилади. Ўчоқлар асосан болдир соҳаларида, кам ҳолатларда эса сон, думба, чот соҳаларида симметрик кўринишда жойлашади. Ба’зан касалликда оғиз шиллиқ қаватлари ва димоғнинг жароҳатланиши кузатилади. Касаллик кечиши ўз ривожига эришгандан сўнг эса ўчоқлардаги тугунли тошмалар регрессияга учрай бошлайди, улар атрофида ҳалқасимон атрофия ва пигментацияланишлар қолади. Ба’зан эса тугунлар юмшаб яраларга айланади (гетчинсон тури), бундай яралар оғриқли, суст кечувчан, юзаки бўлиб, тублари сариқ-яшил қобиқиар билан қопланган бўлади.

Даво жараёни сил касаллигини умумий даволаш каби олиб борилади. Бундан ташқари беморларга витаминларга, оқсил ва ёғ моддаларига бой овқат маҳсулотлари тавсия этилади, уларни ултрабинафша нурлари билан даволаш, гелиотерапия сеанслари белгиланади. Маҳаллий яраларга рух желатинли бойламлар қоиланилади.

Тери ва шиллиқ қаватларнинг ярали сили (Туберcулосис улcероса cутис эт муcосаэ) фаол сил касаллиги билан хасталанган беморларда аутоинокуляция натижасида пайдо бўлади. Одатда касаллик белгиларимнг жойлашуви табиий тешикларнинг шиллиқ қаватларида ва уларни ўраб турувчи тери соҳаларида (оғиз, бурун, анус) жойлашади. Тошмалар майда сарғиш-қизил дўмбоқчалар кўринишида намоён бўлади ва улар тезда яраларга айланади, “Трел донлари” кўринишини намоён этувчи, суюқ йиринг қатламли, майда абссесслар ва сарғиш қобиг'лар билан қопланган, нотекис тубли, енгил қон оқувчи, юзаки, оғриқли яралар ҳосил қилади. Яралар кескин оғриқ бо'лиши билан характерланади. Бактерисокопик таҳлилда о’чоқларда микобактериялар миқдори кўп болиши аниқланади. Иммун тизимининг заифлашиши ва анергия ҳолати сабабли беморларда туберкулин синамалари манфий натижалар беради. Касалликнинг ташхиси клиник белгиларига, ички аʻзолар тарафидан фаол сил касаллининг, трел донлари мавжудлигига, кескин оғриқлар кузатилишига ва микобактерияларнинг амқланишига асосланади. Касалликни ушбу турининг давоси ҳам сил касаллигида қо'лланиладиган умумий даволаш чораларига асосланган ҳолда олиб борилади. Маҳаллий даво ўтказилишида асосан ренгенотерапия усули қўлланади, я’ни 7 кун давомида 200-250 Р дан 2 сеанс даво ўтказилади, ба’зан эса касалланган ўчоқлар оператив усул орқали олиб ташланади[3].

Терминг лихеноид ёки милиар сили (туберcулосис cутис личеноидес, личен сcрофулосорум) асосан сил касаллигининг ўпка, суяк, лимфа туганлари билан ог'риган заиф болаларда пайдо бо'лади. Жараён сарг'ишжигарранг ёки нормал тери рангида бўлган милиар папулалар шаклида намоён бо'лади. Юмшоқ консистенсияли тугунчалар марказида кўпинча кичик тангача шаклида бўлган шохли ўсимталар пайдо бўлади, айрим ҳолларда эса қизил ясси темиратки касаллиги тослималарини эслатувчи ялтироқ юзали силлиқ тугунчалар ҳам кузатилиши мумкин. Касаллик белгилари кўпмча тана тен соҳаларини, кам ҳолатларда эса қўл-оёқ ва юз тери соҳаларини жароҳатлайди, тошмалар симметрик ва гуруҳланишга мойил кўримшда жойлашади, беморларда салбий шикоятлар кузатилмайди. Жараён лзсиз кечади, лекин қайталаниши ҳам мумкин. Касалликка ташхис қўйилишида Пирке синамаси 100 % ҳолатларда мусбат бўлади. Ушбу тери силининг давоси силнинг бошқа шаклларида қўлладиган даво воситалари каби ўтказилади. Маҳаллий даво сиртдан тозаловчи суртмаларни қўллаш орқали олиб борилади.

Терминг папулонекротик сили (туберcулосис cутис папула - неcротиcа) одатда болалик ва ўсмирлик ёшларида кузатилади. Жараён беморларда оёқ ва қўлларнинг ёзув соҳалардаги тери юзаларида ҳамда тана ва юз тери соҳаларида жойлашиб ривожланади. Касаллик белгилари ғуж-ғуж бўлиб жойлашган, қўнгдр-бинафша рангли, катталиги 2-3 мм гача бўлган тугунчалар кўринишида намоён бўлади, улар марказида йирингсимон некротик пўстлоқлар кузатилади. Кейинчалик эса тугунчалар ўрнида думалоқ, юзаки кўринишдаги ярачалар пайдо

бўлади, улар битиб кетгандан сўнг эса бинафша ранг гардиш билан ўралган муҳрсимон чандиқлар қолади. 0‘чоқлар давомийлиги, я’ни эволюцияси 4-8 ҳафтани ташкил этади. Касаллик одатда қайталаниб туради, бундай қайталанишлар асосан эрта баҳор ва қиш ойларига тўғри келади. Папуло-некротик сил касаллигининг бир нечта клиник турлари тафовут этилади: Акнит (Аcмтис) - ташқаридан оддий хуснбузар касаллигининг пустулёз хилини эслатувчи шакли; Фолликулитик (Фоллоcлис) — тана ва оёқ териси соҳаларида фолликуляр жароҳатлар билан намоён бўлувчи чуқур

пустулёз шакли; Кахексиясмион (Аcне cачеcтиcорум) -кратер шакли кўринишидаги яралар билан кечадиган шакли. Касаллик белгилари чечакда кузатиладиган чандиқ, папула ва пустулаларга ўхшаш бўлган кўринишда ҳам кечиши мумкин.

Ташхис

1. Беморнинг ташқи кўриниши.

2. Ички а’золар туберкулёзи.

3. Теридаги дўмбоқчалардан иборат тошмалар ва клиник белгилар (олма желеси ва зонд тушиб кетиш симптомлари).

4. Тери биопсияси (гранулема, казеоз некрози).

5. Сил микобактерияларини излаш.

Дифференсиал ташхиси: 1. Лепра. 2. Сйпҳилис терcиариа туберcулоса. 3. Леишманиосис cутис.

Даволаш

Тери силини даволаш комплекс, узоқ вақт ва танаффуссиз, этиологик даволашни патогенетик билан биргаликда олиб борилади. Антибактериалтерапия туберкулостатик препаратлар томонтдан олиб борилади ва улар уч гурухга бўлинадилар:

-изониазад, фтивазид, рифампицин;

-стрептомицин, канамицин, флоримицин (биомицин), этамбутол, протионамид (этионамид), пиразинамид;

-ПАСК (парааминосалицилат кислотанинг натрийли тузи), бепаск.

Изониазид- изоникотин кислотасининг гидразиди бўлиб, силга қарши препаратлар ичида энг самарадорлисидир. Таблетка холида 0,3 г.дан чиқарилади, катталар учун суткалик дозаси 0,6-0,9г., болалар учун 1 кг вазнга 0,006-0,012г. уни 1-2 махал қабул қилинади. Фтивазид юқоридаги препаратнинг аналоги (бироз кучсизроқ), таблетка холида 0,5г.дан чиқарилади, катталар учун суткалик дозаси 1,0-1,5г., болалар учун 1 кг вазнга 20-30мг.дан, суткалик доза 2-3 махалга бўлиб берилади. Рифампицин-спектр доираси кенг бўлган антибиотик, юқори даражадаги туберкулостатик таʻсирга эга, аммо микобактериялар бу препаратга тезда чидамли бўлиб қоладилар. 300мг.дан капсула холида чиқарилади, суткалик дозаси катталар учун 600мг, болалар учун 1кг. вазнга 8-10мг.дан (аммо суткалик дозаси 0,45г.дан ортмаслиги керак), препарат 1 махал нахорда оч қоринга берилади. Стрептомицин силнинг барча турларида яхши самара беради, суткалик дозаси катталар учун1,0г. болалар учун 1 кг вазнга 10-20мг.дан, суткалик дозани 1 махал мушак ичига юборилади. Агар беморларда қулоқда шовқин

пайдо бўлса препарат вақтинча тўхтатилади, Ёки дозаси пасайтирилади. Канамицин туберкулостатик таʻсири стрептомицин билан бир хил, аммо бироз токсик таʻсири кучли. Катталар учун 1,0г.дан кунига бир махал, болалар учун суткалик дозаси 1кг. вазнга 10-20мг.дан, максимал дозаси 0,5г. (ўсмирлар учун 0,75г.), кунига 1 махал мушак ичига юборилади.

Невритларнинг профилактикаси сифатида канамицин билан бир вақтнинг ўзида пантотен кислотаси берилади. Биомицин ёки флоримицин сул`фат стрептомицин ўрнига кунига бир махалдан катталарга 1,0г.дан мушак ичига 6 кун мобайнида юборилиши мумкин, 7 куни танаффус қилинади, болаларга 1кг. вазнга 15- 20мг.дан (аммо болаларда 0,5г.дан, ўсмирларда 0,75г.дан

ортмаслиги керак)буюрилади. Этамбутол таблетка холида бўлиб, катталар учун суткалик дозаси 1кг. вазнга 25мг, болалар учун 20-25мг (аммо 1,0г.дан ортмаслиги керак) кунига 1 махалдан эрталаб берилади. Даволаш жара?нида кўрув аʻзоларини назорат қилиб бориш керак. Этионамид (протионамид) таблетка холида чиқарилади, катталарга суткасига 0,75г.дан, болаларга 1 кг. вазнга 0,01-0,02г.дан овқатлангандан 1 соат кейин берилади. Пиразинамид ГИНК препаратларига микобактерияларнинг чидамлилиги ривожланганда уларнинг ўрнига ?ки улар билан бирга берилади. Катталарга 0,75-1,0г.дан кунига 2 махал берилади, болаларга суткалик дозаси 1кг. вазнга 20-30мг.дан (аммо суткалик дозаси 1,5г.дан ошмаслиги керак). Препаратнинг жигарга токсик таʻсирини камайтириш мақсадида 0,5г.дан кунига 3 махал метионин берилади. ПАСК (парааминосалицилат кислотанинг натрийли тузи) катталар учун суткасига 9-12г.дан, болаларга 1кг. вазнга 0,15-0,2г.дан огиз орқали (препарат гранула холида) берилади. Бепаск 2,0г.дан кунига 4 махалдан берилади (ишқорий минерал сувда эритиб). Беморларни даволаш энг камида 2-3та препаратнинг комбинацияси (тенг қўлланиши) орқали олиб борилади ва даволаш 9-12 ойгача давом этади. Агар 4 та препарат комбинацияда берилса, даволаш 6 ойгача камайтирилиши мумкин. Антибактериал терапия ўтказилганда ножўя таʻсирлар кузатилиши мумкин: токсикоаллергик реакциялар, токсик таʻсирлар (жигарга, буйракка, кўрув ва эшитув аʻзоларига). Буларни бартараф этиш учун антигистамин моддалари, яллигланишга қарши воситалар, кортикостероид гормонлар қўлланиши мумкин. Булардан ташқари патогенетик терапия сифатида организнинг қувватини оширувчи моддалар, витаминлар, иммуномодуляторлар ва бошқалар қўлланиши мумкин. Тери силини даволашда махаллий давонинг ахамияти йўқ[4].

Профилактикаси

Тери сили билан ог'риган беморларни силга қарши кураш диспансерларида хисобга олинади, улар шу муассасаларда асосий ва рецидивга қарши даволанадилар. Ўпка ва бошқа аʻзолар сили билан ог'риган беморларда тери сили борлигини аниқлаш учун кўрикдан ўтказиладилар. Силга қарши кураш диспансерлари ҳар йили режа асосида беморлар билан контактда турган

шахсларни кўрикдан ўтказадилар. Тери силидан даволаниб, тузалган беморларга 5 йил давомида ( тери силининг чекланган турлари билан ог''риган беморларга) ёки 3 йил давомида (диссеминацияланган турлари билан ог'риган беморларга) йилига 2 марта рецидивга қарши даво ўтказилади. Шу давр ичида касаллик рецидив бермаса, улар хисобдан чиқариладилар.

Манбалар

  1. ↑ Ваисов А .. Тери ва таносил касалликлари 99-бет. Янги аср авлоди 2009. 
  2. ↑ Маннанов А. М., Хаитов Қ. Н.. Болалар тери ва таносил касалликлари 276-бет. Иқтисод-молия 2016. 
  3. ↑ Маннанов А. М., Хаитов Қ. Н.. Болалар тери ва таносил касалликлари 278-бет. Иқтисод-молия 2016. 
  4. ↑ Ёқубова М. А.. Терининг инфекцион ва паразитар касалликлари. Андижон 2020.