Дерматозлар ва таносил касалликлари диагностикаси тери ва шиллиқ қаватларда кузатиладиган турлитуман ўзгаришлар натижасида ҳосил бўладиган тошмалар (мор-фологик элементлар)га асосланади. Мазкур тошмалар дерматовенерологиянинг алифбосидир, бу алифбодаги ҳар бир ҳарф морфологик элементлардир. Тошмаларнинг тури, сони, характери, жойлашиш тартиби, кўп учрайдиган соҳалари у ёки бу дерматологик ташхис қўйишни тақозо қилади. Касалликлар диагностикасида жами ўн саккиз элемент (саккизта бирламчи ва ўнта иккиламчи) иштирок этади. Касаллик келтириб чиқарувчи агент (сабаб) ларнинг таъсири натижасида юзага чиқадиган теридаги бирламчи ўзгаришлар бирламчи тошмалар деб аталади. Шу сабабли бирламчи тошмаларгина касалликнинг турини, табиатини аниқлаш имконини беради. Бирламчи тошмалар терида бирламчи пайдо бўлиши билан бирга иккиламчи тошмаларнинг шаклланишига сабабчи бўлади; Иккиламчи тошмалар бирламчи тошмалар пайдо бўлган-дан сўнг, уларнинг ривожланиши (эволюцияси) оқибатида ҳосил бўлади[1]. Шундай экан, иккиламчи элементлар касалликнинг кечиш жараёнини (зўрайиши ёки сусайишини) кўрсатади.

Бирламчи элементлар

Бирламчи элементларга қуйидагилар киради: 1. Доғ (масу1а) — тери рангининг ўзгариши, бунда терининг қаттиқ-юмшоқлиги ва сатҳи ўзгармайди. Доғлар яллиғланган (розеола, эритема) ва яллиғланмаган (пес доғлар, норлар, сепкил) бўлиши мумкин. 2. Тугунча (рару1а) — ҳўжайраларнинг бўлиниб кўпайиши натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ тошма. Катталиги жиҳатидан милиар, лентикуляр, нуммуляр ва ясси бўлади. 3. Дўмбоқча (туэгсу1ум) — яллиғланиш маддасининг шаклланишидан ҳосил бўлган тошма. Тошманинг сўрилиши оқибатида чандиқ ёки доғ қолади. 4. Тугун (нодус) — терининг чуқур қаватларида ҳосил бўладиган ўсмасимон қаттиқ элемент. Тери сатҳидан ҳамма ҳолларда бўртиб чиқавермайди. 5. Қаварчиқ (уртиcа) -тери сатҳидан бўртиб, қавариб чиқадиган чегараланган тошма. Юзаси текис ва силлиқ, қичишиш билан кечади. 6. Пуфак (булла) — эпидермис ва унинг тагида суюқлик тўпланиши натижасида ҳосил бўладиган бўшлиқли элемент. Пуфак мугуз қават остида (субкорнеал), тиканли қават бағрида (интраэпидермал) ва асл терида (субепидермал) жойлашиши мумкин. Кичиги нўхатдай, каттаси тухумдай келади. 7. Пуфакча (везису1а) — таркибида сероз ёки қонли суюқлик сақлайдиган кичик бўшлиқли тошма. Энг катта пуфакча тариқдек бўлади. Пуфакча асосан яллиғланган доғлар сатҳида тошади. 8. Йирингча (русту1а)-таркибида йиринг сақлайдиган бўшлиқли элемент. Йирингча бўшлиғи эпидермисда ҳосил бўлади. Жойлашиш тарзига қараб юзаки, чуқур ва фолликуляр йирингчалар фарқланади[2]. Тери тошмалари фақат бир турдаги бирламчи элементлардан тузилган бўлиши мумкин. Бунга мономорф тошма дейилади (масалан, қў’бусдаги тугунчалар). Тошмалар турли-туман бирламчи элементлардан иборат бўлса, полиморф тошма деб аталади. Масалан, гушда эритема, тугунча, пуфакча ва йирингча кузатилади. Агар тошма таркибида бирламчи элемент билан бирга бир неча иккиламчи элементлар кузатилса, сохта полиморфизм деб аташ лозим. Пуфакли эпидермолизда пуфаклар билан қалоқ, шилиниш ва пигментли доғларнинг учраши бунга мисол бўлади. Иккиламчи тошма элементларига қуйидагилар киради: 1. Пигментли доғлар (пигментатио) - гиперпигментли ва гипопигментли бўлади. Гиперпигментли доғлар кўпинча бирламчи (тугунча, пуфакча, пуфак, йирингча) ва иккиламчи (ёриқ, эрозия) тошмаларнинг ўрнида меланин пигменти тўпланиши натижасида ҳосил бўлади. Гипопигментли доғлар эса қипиқланувчи доғлар ва тугунчаларнинг сўрилиши натижасида пайдо бўлади. Бундай доғлар сохта лейкодерма деб аталади (кепаксимон темираткида, қў’бусда). 2.Қипиқ (сқуама) — тери сатҳидан кўчиб тушадиган, ғоваклашган мугуз қаватнинг тангачасимон ҳужайраларидир. Ранги оқимтир, сарғиш, кулранг, жигарранг бўлиши мумкин. Катталигига қараб унсимон, кепаксимон, тангачасимон ва баргсимон бўлади. 3. Қалоқ (сгуста) — бўшлиқли элементлар пардасининг ва улардан ажралиб чиққан суюқликнинг қуриши натижасида ҳосил бўлади. Бирламчи тошманинг характерига қараб сероз, йирингли, геморрагик қалоклар фарқланади. Шу сабабли уларнинг ранги сариқ, яшил, қизил, қора бўлиши мумкин. 4. Бичилиш, нуқсон (эгосио)-терининг юзаки нуқсони. Асосан пуфак, пуфакча ва йиринг пардаларининг йиртилиши натижасида уларнинг ўрнида ҳосил бўлади. Эрозияларда нуқсон чуқурлиги эпидермисдан пастга ўтмайди, ана шу сабабли чандиқсиз битади. 5. Ёриқ (фиссура) — терининг чизиқсимон нуқсони. Кўпинча тери эластиклигининг йўколиши натижасида ҳосил бўлиб, бурмалар соҳасида кўпроқ кузатилади. Ёрик чуқурлиги эпидермис қалинлигида (ғззига) ва дермагача кириб бориши мумкин. Шунинг учун юзаки ёриқлар изсиз, чуқурлари эса чандиқланиш йўли билан битади. 6. Тирналиш, шилиниш (эхсориатио) — тирналиш, қашиниш ва бошқа жароҳатлар оқибатида тери бутунлигининг бузилиши. Терининг тирналган жойлари юзаки(эпидермисда) ва чуқур (дермада) бўлиши мумкин. 7. Яра (улсус) — теридаги чуқур нуқсон. Баъзан нуқсон чуқурлиги тери ости ёғ қавати, мушак қавати ва ҳатто суякларгача этиб бориши мумкин. Улар бирламчи элементлар (дўмбоқча, тугун, чуқур йиринг) тўқималарининг чириши натижасида ҳосил бўлади. Яралар барча ҳолларда чандиқланиш йўли билан битади 8. Чандиқ (сиcатрих) — бириктирувчи тўқима элементларидан иборат тузилма. Чандиқ теридаги чукур нуқсонларнинг битиши натижасида шаклланади, Чандиқнинг ҳосил бўлиши ўша соҳада жойлашган тер ва ёғ безлари, соч толаси, томирлар ва эластик толаларнинг нобуд бўлиши билан кечади. Гипертрофии ва атрофик чандиклар фарқлаиади. 9. Яғирлик (личенифиcатио) — тери кўриниши кучайган ўчоқ, бунда тери қалинлашади, қаттиқлашади, қурийди ва гиперпигментацияга учрайди. Кўпинча бурмалар соҳасида (тирсак, тизза, чов, бўйин) кузатилиб, қичишиш билан кечади. 10. Ўсиш, ривожланиш, куртакланиш (вегетатионес)- терининг сўрғичсимон калинлашиши. Кўпинча яллиғланиш оқибатида дерманинг сўрғичсимон ва эпидермис тиканли қаватининг ўсиши натижасида шаклланади. Улар асосан тугунча ва яра соҳаларида пайдо бўлиб, қонаши ва шилиниши мумкин.

Манбалар

  1. ↑ А. М. Маннонов, Қ. Н. Хаитов. Тери ва таносил касалликлари, 2016, Тошкент: „ИҚТИСОД-МОЛИЙА“ ИСБН 978-9943-13-601-4.
  2. ↑ Ваисов, Атҳам. Тери ва таносил касалликлари, 2009, Тошкент: Янги аср авлоди — 125 бет. ИСБН 978-9943-08-299-1