Teriodontlar
Териодонтлар (Тҳериодонтиа) -қирилиб кетган теропсидлар туркумига мансуб судралиб юрувчилар кенжа туркуми. Перм охиридан юра даври ўрталаригача Австралиядан ташқари ҳамма ҳудудларда яшаган. Узунлиги 10 см дан 3-3,5 м гача. Териодонтлар жуда ҳаракатчан, жағлари кучли, қозиқ тишлари яхши ривожланган. типик вакили иностранссевия. Юксак териодонтларнинг қозиқ тишларидан кейинги тишлари уч қиррали ёки кўп дўмбоқчали бўлган. Перм даври охирида териодонтлар иссиқ қонлиликка ўтган. Триас даврининг териодонтлари сут эмизувчилар учун хос хусусиятлар (иккиламчи танглай, диафрагма, юнг қоплами)га эга бўлган. Териодонтлар орасида ҳаммахўр, ўсимликхўр гуруҳлари учрайди. Териодонтларнинг бир гуруҳи — сенодонтлар тубан Териодонтлар билан қадимги сут эмизувчиларни боғлаб турувчи оралиқ звено ҳисобланади. Сенодонтлар перм ва триас даврларида, умуртқалиларнинг келиб чиқишида асосий рол ўйнаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |