Тёркс ва Кайкос ороллари – Багама оролларининг жануби-шарқий қисмидаги Тёркс, Кайкос ва 30 дан ортиқ бошқа ороллардан иборат Буюк Британия денгизорти ҳудуди.

Тёркс ва Кайкос ороллари
инглизча: Туркс анд Cаиcос Исландс
Британиянинг денгизорти ҳудуди
Мадҳия: "Год Саве тҳе Кинг"
Файл:Унитед Статес Навй Банд - Год Саве тҳе Қуээн.ога
Location of Terks va Kaykos orollari
Пойтахт Коберн-Таун
Энг катта шаҳар Провиденсялес
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Этник гуруҳлар
• 88% Афро-карибликлар
• 8% Евро-Карибликлар
• 4% Аралаш ёки ҳинду-Карибликлар
Этнохороним(лар) • Тёркс ва Кайкос оролликлар
• Тёрксликлар
• Кайкосликлар
Ҳукумат Конституциявий монархия
остидаги қарам ҳудуд
Чарлес ИИИ
Дилини Дениел-Селваратнам
• Губернатор ўринбосари
Аня Уилямс
Вашингтон Мисик
Стивен Доути
Қонун чиқарувчи ҳокимият Парламент
Суверен давлат (Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия)
• Париж шартномаси
1783-йил 3-сентябр
• Федерация
1958-йил 3-январ
• алоҳида колония
1962-йил 31-май
Майдон
• Бутун
948 км2
• Сув (%)
аҳамияциз
Аҳоли
• 2023-йилги рўйхат
49,309 киши (215-ўрин)
• Зичлик 121.7/км2
ЙИМ (номинал) 2020-йил рўйхати
• Бутун
$924,583,000
Пул бирлиги АҚШ доллари ($) (УСД)
Вақт минтақаси УТC−05:00 (ЭСТ)
• Ёз (ДСТ)
УТC−04:00 (ЭДТ)
Сана формати кун/ой/йил
Автомобил ҳаракати Чапга
Телефон префикси +1 649
ИСО 3166 коди ТC
Интернет домени .тc
Wеб-сайт
гов.тc

Бошқарув шакли

Конституциявий монархия. 2012-йил 15-октябрда янги конституция кучга кирди. Буюк Британия денгиз орти ҳудуди. Давлат раҳбари — Британия қироли Чарлес ИИИ.

Ҳудуд Ижроия кенгаши томонидан бошқарилади. Унга қиролни намоён этувчи губернатор раҳбарлик қилади ва бош вазир, олти вазирлар киради.

Ассамблея (маҳаллий парламент) 21 депутатдан иборат. Уларнинг 15 нафари умумий овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланади, 6 таси губернатор томонидан тайинланади. Мудофаа, ички хавфсизлик, ташқи сиёсат масалаларини Британия амалга оширади.

Миллий тараққиёт партияси, Миллий-демократик ҳаракат партияси асосий сиёсий кучларидир.

Бўлиниши ва аҳолиси

Ма’мурий маркази ва энг катта шаҳри Коберн-Таун. У Гранд-Тёрк оролида жойлашган.

Ма’мурий жиҳатдан 6 та минтақага бўлинган. Уларнинг 4 таси Кайкос ва 2 таси Тёркс оролларида жойлашган.

Аҳолисининг 90 фоизи қора танлилар, қолганлари мулатлар ва оқ танлилардир. Насронийлик (86 фоиз) асосий дини.

Жойлашуви ва табиати

Тёркс ва Кайкос Британиянинг Ғарбий Ҳиндистонидаги денгиз орти ҳудуди. Атлантика океанида, Багама оролларининг жануби-шарқий архипелагида, Гаитидан 144 км шимолда жойлашган. 40 та катта ва кичик оролдан таркиб топган. Улар икки — ғарбда Кайкос, шарқда Тёркс гуруҳига бўлинади.

Гранд-Терк, Солт-Кей, Шимолий Кайкос, Ўрта Кайкос, Жанубий Кайкос ва Провиденсиалес оролларида одам яшайди. Паррот-Кей, Амбергрис-Кей, Уотер-Кей ва Пайн-Кей курорт-ороллари ҳисобланади ва бу ерларда аҳоли доимий яшамайди.

Ороллар текисликдан ва оҳактошдан таркиб топган. Шу боис ер қатлами сувни тутиб қола олмайди. Чучук сув жуда муаммо. Кўплаб шўр ботқоқликлар бор. Энг баланд ороли Провиденсиалес (49 метр). Ороллар атрофини маржон қоялар ўраган.

Иқлими — тропик, пассатли. Йиллик ёғин миқдори 700—800 мм. Қирғоқ бўйларида мангрлар ўсади, қарағай ўрмонлари бор. Сувлари балиқ, лангуст, моллюскаларга бой.

Тарихи

Орол 1512-йили испаниялик Хуан Понсе де Леон томонидан очилган. Туб жой аҳолиси бўлмаган. ХВИИ асрда оролга Бермуд оролларидан англияликлар туз конларини излаб келишди. Испаниянинг норозилигига қарамай Англия бу ерда плантацияларга асос солди ва қора танли қулларни олиб кела бошлади.

1766-йили Тёркс ва Кайкос Британиянинг расмий мустамлакасига айланди. 1873-йили у Ямайка мустамлакаси таркибига кирди. 1917-йили Канада бош вазири Роберт Борден оролни ўз давлати таркибига қўшиб олишни таклиф қилди. Аммо Британия бош вазири Ллойд Жорж бу таклифни рад этди.

1962-йили августда Ямайка Буюк Британиядан мустақил бўлди. Аммо Тёркс ва Кайкос қироллик мулки бўлиб қолди.

1976-йилдан орол ўз маҳаллий ҳукумати ва парламентига эга. 1979-йили маҳаллий ҳокимият Лондон билан оролга 1982-йилда мустақиллик тақдим этиш бўйича келишувни имзолаган эди. Аммо навбатдаги сайловларда Тёркс ва Кайкос бошқарувига келган кучлар давлат мустақиллигидан воз кечди ва Буюк Британиянинг денгиз орти ҳудуди мақомини сақлаб қолишни афзал билди.

Иқтисодиёти

Туризм яхши ривожланган, офшор молиявий бизнеси ва балиқчилик асосий даромад манбалари ҳисобланади. Маккажўхори, ловия, тапиок, ситрус мевалар ва сабзавотлар етиштирилади. Сол-Кей оролидан туз қазиб олинади. Оролда денгиз моллюскалари етиштириладиган жаҳондаги энг катта ферма мавжуд.

Ҳеч қандай тўғридан тўғри солиқ мавжуд эмас. Компаниялар фақат йиллик лицензия йиғимларини тўлайди, холос. Офшор бизнесининг тармоқ йўналишларидан бири бу суғурта бизнесидир. Суғурта фаолиятини олиб борувчиларга 2 мингдан ортиқ лицензия берилган. Асосий савдо шериклари — АҚШ, Буюк Британия, Ямайка.

Кариб ҳамжамиятининг ассоциалашган а’зоси (1991-йилдан).

Оролдаги “Граcе Бай” пляжи “ТрипАдвисор” сайтида 2016-йилда дунёнинг энг яхши пляжи деб тан олинган.

Адабиётлар

  • Лазиз Раҳматов. «Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача». Тошкент, 2019-йил