Термал сувлар (франс. тҳерма илиқ, юн. тҳерме — илиқ, иссиқ) — Ер пўстидаги юқори трали (20° ва ундан ортиқ) ер ости сувлари. 20° трали изотермалар кўп йиллаб тўнгиб ётган ҳудудларда 1500–2000 м дан, субтропикларда 400 м ва ундан камроқ чуқурликда, тропикларда эса юзада бўлади. Артезиан ҳавзаларда 2000–3000 м ли бурғи қудуқлари ёрдамида 70—100° ва ундан юқори трали иссиқ сувлар очилмоқда. Тоғлар (мас., Алп, Кавказ, Тяншан ва Помир тоғлари)да Термал сувлар иссиқ булоқлар (траси 50—90°), ҳаракатдаги вулканли раёнларда гейзерлар, қайноқ сув ва буғ аралашмалари (траси 150— 200°) ҳолида намоён бўлади. Кимёвий, газ таркиби ва минераллашувига кўра — чучук ва шўрроқ гидрокарбонатли, натрийли, азотли, карбонат ангидридли ва водород сулфидли, шўр ва намакоб хлоридли, натрийли ва калцийнатрийли, азотметанли ва метанли, айрим жойларда водород сулфидли сувлар мавжуд (қаранг Минерал сувлар). Термал сувлардан қадимданоқ даволаш мақсадларида, курортларда, шунингдек, техник мақсадларда ҳамда уйжой ва ишлаб чиқариш. биноларини, иссиқхоналарни иситишда ва бошқаларда кенг фойдаланилади. Термал сувлар мавжуд бўлган жойларда электр стялар қурилган. Тошкентда қисқа муддат Термал сувлардан маиший хизматлар, Қоплонбекда иссиқхоналарни иситиш мақсадларида фойдаланилди. Фойдаланиладиган захирасининг чекланганлиги, хусусан, Т.енинг даво хусусиятлари ва сифатли таъми учун Тошкент Термал сувлардан ҳозир фақат балнеологик ва истеъмол мақсадларида фойдаланилади. Иссиклик билан таъминлашда Термал сувлар кучеиз термал (20—50°), термал (50—75°), юқори термал (75 — 100°) сувларга бўлинади (яна қаранг Ер ости сувлари).

Ўзбекистонда илк маротаба Олтинсой Термал сувлар кони фойдаланиш захирасини ҳисобга олган ҳолда (иссиқхона хўжаликларини иситиш учун) разведка килинган. Мазкур Термал сувлар манбаи Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳудудидаги Оқтовнинг жан. ён бағрида жойлашган.