Термик анализ, термография — физик кимёнинг асосий тадқиқот усулларидан бири; турли моддалар, тоғ жинслари ва минералларни қиздириш ёки совитиш жараёнида уларда рўй берадиган фазавий ўзгаришларни махсус асбоблар (дериватограф ва бошқалар) ёрдамида ёзиб олишга асосланган. Термик анализ натижалари термограмма да акс эттирилади.Термик анализ аниқ ва қулай тадқиқот усулларидан ҳисобланиб, кимё, геология, тупроқшунослик, металлургия, агрономия, озиқ-овқат, семент, чинни, керамика, тўқимачилик, доришунослик ва бошқа соҳаларда қўлланади.