Termik pech
Термик печ — металл буюмларга термик (иссиклик) ёки кимёвийтермик ишлов бериш учун мўлжалланган саноат печи. Ишлаш услуби жиҳатдан даврий (ваннали печ, камерали печ, аэродинамик қиздириш печи ва бошқалар) ва узлуксиз (индуксион қиздириш қурилмаси, сим чўзиш печи ва бошқалар) ишлайдиган турларга бўлинади. Даврий Термик печ, асосан, машинасозлик саноатида металл буюмларни доналаб ёки кичик сериялаб ишлаб чиқаришда, узлуксиз Термик печ эса кўп сериялаб ва оммавий ишлаб чиқаришда қўлланади. Т. плар газ ёки электр токида ишлайди. Электр токида ишлайдиган печларда қиздириш кучлироқ ва аниқроқ чиқади. Термик печларда лист материаллар тобланади, нормалланади ва бўшатилади, темир йўл транспорта ғилдираклари ва ғилдирак бандажлари, углеродли ва зангламас пўлатдан ҳамда ранга и металлдан тайёрланадиган полосалар термик ишловдан ўтказилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |