Terminator-2 (TQJM)
"Терминатор-2" (ТҚЖМ-72) — Т-72 танкининг шассиси асосида ишлаб чиқарилган танкларни қўллаб-қувватловчи жанговар машинаси (ТҚЖМ); "Терминатор" ТҚЖМнинг биринчи модули билан параллел равишда ривожлантирилган моделдир. Янги жанговар транспорт воситаси юқори даражадаги хавфсизлик, ўқ отиш кучи ва бошқарилувчанликка эга. Шунингдек, аввалги моделдан фарқли жиҳати шуки, унинг қуроллар тизимида автоматик граната отиш мосламалари мавжуд эмаслиги, экипажини беш кишидан уч кишига қисқартиришга имкон беради[1]. Кучли ва кўп қиррали қуроллар туфайли у душманнинг ўқ отиш нуқталари ва истеҳкомларини самарали равишда йўқ қилишга, пиёда аскарлар томонидан унга қарши қўлланадиган граната отиш мосламалари ва танкга қарши тизимларни йўқ қилиш, шунингдек, жанговар танклар, пиёда жанговар машиналари ва душманнинг бошқа зирҳли нишонларини йўқ қилишга қодир[2].
| ТҚЖМ-72 | |
|---|---|
|
| |
| Терминатор-2 | |
| Синфланиши | ТҚЖМ |
| Оғирлиги, т | 44 |
| Экипаж, киши. | 3 |
| Тарихи | |
| Ишлаб чиқарувчи | Уралвагонзавод |
| Асосий оператор |
|
| Ўлчамлари | |
| Корпус узунлиги, мм | 7200 (панжарали экрани билан) |
| Эни, мм | 3600 |
| Бўйи, мм | 3330 |
| Қуроллари | |
| Тўп тури | 2 × 30-ммли 2А42 автоматик |
| Тўп ўқ-дориси | 850 та снаряд |
| Пулемётлар | 1 × 7,62-ммли ПКМ (2100 патрон) |
| Бошқа қуроллар |
9М120-1) 9М120-1Ф |
| Двигатели | |
| Двигател модели | Дизел |
| Двигател модели |
В-84-МС В-92-С2 |
| Двигател қуввати, от. куч. |
840 1001 |
| Ҳаракатчанлиги | |
| Юқори тезлиги, км/с | 60 |
| Шосседа юриш заҳираси, км | 500 (осма ёнилғи баки билан) |
| Бартараф этилган тепалик, град. | 30° (нишаблик 60%) |
| Бартараф этилган девор, м | 0,85 |
| Бартараф этилган хандақ,м | 2,6…2,8 |
| Бартараф этилган, Брод, м |
1,2 (тайёргарликсиз), 1,8 (5 дақ. тайёргарлик), 5,0 (ОПВТ мосламаси билан) |
Тақдимоти
Унинг прототипи илк марта «Руссиан Армс Эхпо-2013» кўргазмасида тақдим этилган. Машинанинг иккинчи тақдимоти эса 2015-йил 16–19-июн кунлари Кубинкадаги „Патриот“ боғидаги «Армия-2015» халқаро ҳарбий-техник форумида бўлиб ўтган[3].
Конструкцияси
Танкларни қўллаб-қувватлайдиган жанговар транспорт воситасининг янги версияси Т-72 танкининг шассиси асосида ишлаб чиқарилган. Экипаж аъзоларининг жойлашув тартиби айнан Т-72 билан ўхшашдир[4].
Танкнинг қурол-яроғ тизими иккита 30 мм автоматик тўп, бошқариладиган қурол тизими ва битта 7,62 мм танк пулемётидан иборат. Терминатор-2 минорасининг ён томонларида иккита зирҳли корпус ўрнатилган бўлиб, улар ичида 9М120-1 ёки 9М120-1Ф/4 бошқариладиган ракеталари бўлган ташиш ва учириш контейнерлари ўлрнатилган. Ушбу ракеталар 6 километргача бўлган масофадаги зирҳли нишонларни уришга қодир. Ракеталарни бошқариш учун Б07С1 воситалар мажмуаси қўлланади.
ТҚЖМ-72 автоматининг ўт очиш тизими ўқчи ва командирнинг нишонлари, лазер масофа ўлчагичлари, баллистик хисоблагичлар ва қурол стабилизаторидан иборат. Машина командири телевизор ва термал тасвир каналлари билан бирлаштирилган панорамали ко'рсатувчи нишонга олиш тизимига эга. Нишонни кўриш майдони икки текисликда ҳам барқарорлаштирилган. Командирнинг кўриш мосламаси шунингдек, лазер масофа ўлчагич билан ҳам жиҳозланган. Пулемётчи оптик ва термал тасвирлаш каналлари билан кўриш имконияти бор. Ушбу кўриш мосламаси икки текисликда барқарорлаштирилган кўриш майдонига эга, шунингдек, лазер масофа ўлчагич ва танкга қарши ракеталарни лазер билан бошқариш тизими билан жиҳозланган.
Телевизион каналдан фойдаланганда ишлатиладиган нишонга олиш ускунаси командирга душман танкларини тахминан 5 километр масофада таниб олиш имконини беради. Кечаси, термал тасвирлаш тизимидан фойдаланганда, таниб олиш диапазони 3,5 км гача камаяди.
Асосий қуроллар
- Бошқариладиган қуроллар мажмуаси
- Лазерли бошқарув канали билан ярим автоматик;
- 4 та учириш мосламасидаги бошқариладиган ракеталар;
- Қўлланилувчи бошқариладиган ракета турлари:
- 9М120-1 бошқарилувчи танкка қарши ракета;
- 9М120-1Ф бошқарилувчи ракета.
- Тўп, тур, калибр:
- 2А42, қўшавтоматик, 30 мм.
Ёрдамчи қуроллар
- Пулемёт, тури, калибрли:
- ПКТМ, танкка мосланган, 7,62 мм.
Операторлар
Жазоир3 тадан ортиқ, 2022-йил ҳолатига кўра. Шунингдек, «менадефенсе.нет» Порталига ко'ра, 300 дан ортиқ буюртма берилган[5][6][7].
Жанговар фойдаланиш
2022-йил 15-майда бир нечта "Терминатор-2" ТҚЖМ Россиянинг Украинага бостириб кириши пайтида Северодонецк ҳудудида механизациялашган колоннанинг бир қисми сифатида ҳаракатлангани кўрилган.
Рейтинглар
«Терминатор» бугунги кунда зирҳли транспорт воситаларини экспорт қилиш бозорини “портлатиб” юборди ва ажойиб истиқболга эга[8].
— Россия Бош вазирининг о'ринбосари Дмитрий Рогозин
"Аргументи и Факти" газетаси ушбу машинани Россия ҳарбий-саноат комплекси ишланмаларининг „туб бурулиш ясаган лойиҳалар“ қаторига киритади[9].
Ривожланиш истиқболлари
Уралвагонзавод, СССР ва Россияда ушбу лойиҳа бўйича олиб борилган кўплаб ишланмалар ва тадқиқотларни ҳисобга олган ҳолда, аммо ва 57 ммли тўпга эга «Армата» платформасидаги жанговар модул асосида (АУ220М Байкал) лойиҳани ишлаб чиқишда давом этмоқда[10].
Россия Мудофаа вазирлиги бош зирҳли машиналар бошқармаси бошлиғи Александр Шевченконинг сўзларига кўра, унга бир қанча давлатлар, хусусан, Исроил ва Сурия қизиқиш билдирган[11].
Видеоўйинларда
ТҚЖМ-72 «Арморед Wарфаре: Прожеcт Армата» компютер ўйинида намойиш этилган[12].
Манбалар
- ↑ „Рогозин хочет проверить, кто сильнее — танкисты или «очкарики с роботами»“. Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- ↑ „Уралвагонзавод“ (деадлинк). 2017-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-ноябр.
- ↑ Карпенко А. В. Армия-2015: Боевая машина поддержки танков БМПТ72 (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-12-23 санасида архивланган). // Бастион : военно-технический сборник. — СПб.: «Невский бастион», июнь 2015
- ↑ ТЕРМИНАТОР-2, боевая машина поддержки (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-11-10 санасида архивланган) // армс-эхпо.ру
- ↑ Поставки российских «Терминаторов» в Алжир начнутся в 2018 году // «Звезда», 11.09.2017
- ↑ Ле БМПТ-72 эн Алгéриэ дéбут 2018 // менадефенсе.нет (Алжир)
- ↑ Тҳе Милитарй Баланcе 2022.
- ↑ „«Терминаторы» из России «взорвали» оружейный рынок, заявил Рогозин“ (ру). РИА Новости (20170909т1355+0300з). Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- ↑ Осипов С. От космоса до недр. Русское чудо оружие: прорывные разработки ОПК. // ру:Аргументы и факты. — Андоза:М. : ЗАО «Аргументы и факты», 12—25 февраля 2014. — № 8 (1737) — С. 19 — ИССН 0204-0476.
- ↑ На базе «Арматы» создадут машину поддержки танков «Терминатор-3» // «Звезда»
- ↑ Что сделало БМПТ «Терминатор» уникальной и привлекательной машиной (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-12 санасида архивланган) // ИА РЕГНУМ, 11 сен 2017
- ↑ Бронемашины 9-го уровня // Игромания — Андоза:М. : ООО «Игромедиа», декабрь 2015. — № 12 (219) — С. 41.
Ҳаволалар
- Марcин, Тим. Руссиан Терминатор 2 Танк: БМПТ-72 Раре Глимпсе Драwс Аттентион Ат Армй Эхпо(Инглизча). // Интернатионал Бусинесс Тимес, 25 Жуне 2015.

- Генйс, Андриус. БМПТ-72: Танк суппорт cомбат веҳиcле (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-06-06 санасида архивланган)(Инглизча). // Милитарй-тодай.cом.

- БМПТ 'Терминатор-2'(Инглизча). — У. С. Фореигн Милитарй Студиэс Оффиcе.