Termizshohlar
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Термизшоҳлар — Термиз ва унинг вилоятини бошқарган меросий ҳукмрон сулола (мил. В—ВИИ аср охирлари). Арабларнинг Шимолий Тохаристонга қилган юришлари (ВИИ аср охири — ВИИИ аср боши) муносабати билан арабфорс ёзма манбаларида (Табарий, Балозурий, Ибн Хурдодбеҳ) қайд этилган. Буддавий роҳиб СюанТСзан (тахминан 630-йил)нинг маълумотига кўра, Тами (Термиз) мулки ҳудуди ғарбдан шарққа томон 600 ли (180–300 км), шим.дан жан.га томон эса, 400 ли (120–200 км) масофани ташкил этган, яъни Термиздан ташқари Амударёнинг ўнг соҳилидаги ерларни ҳам қамраган. Шаҳарда буддавийлик ҳукмрон мавқега эга бўлиб, унда 12 та монастир ва 1000 га яқин роҳиб, шунингдек, ступалар, будда ҳайкаллари бўлган. Т. ҳокимият тепасига мил. В асрда келганлар, бунга улар зарб этган мис тангалар гувохлик беради. Тангалар ВИИ аср охирига қадар зарб этилган. Т.нинг этник келиб чиқиши ноаниқ, эфталийлар ёхуд кидарийлар билан боғлиқ бўлиши эҳтимол. 689—690 йилларда Термизни арабларнинг қайсийлар қабиласи сардори Мусо ибн Абдуллоҳ эгаллаган ва шаҳардан термизшоҳни қувиб юбориб, халифаликдан ажраб чиқиб, 15 йил мустақил ҳокимлик қилган. Термизшоҳнинг туркийлар ёрдамида тахтни қайтариб олиш учун қилган ҳаракатлари зое кетган. 704-йил Усмон ибн Масъуд 15 минг кишилик лашкар билан келиб шаҳарни умавишар тобелигига қайтаришга эришган. Т. ҳокимияти халифалик томонидан номигагина бир мунча муддат тикланган, Термиз бутунлай халифалик томонидан идора этиладиган бўлган, шаҳар арабларнинг асосий таянч пунктига айланган.
Адабиёт
- Бартолд В. В., Термез, Сочинения, т. 3, М., 1965; Пугаченкова Г. А., Ртвеладзе Э. В., Северная Бактрия — Тохаристан. Очерки истории и култури, Т., 1990.
Эдвард Ртвеладзе.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |