Термограф (термо... ва ...граф) — ҳаво, суюқлик ва бошқа трасини узлуксиз қайд қилувчи асбоб. Т.да биметалл пластинка, суюклик термометри ёки қаршилик термометри сезгир элемент вазифасини ўтайди. Метеорологияда сезгир элементи температура ўзгариши билан деформацияланувчи эгик биметалл пластинкали Т. кенг тарқалган. Бу пластинка учининг силжиши милга узатилади ва графаларга бўлинган (даражаланган) лентада эгри чизиқ чизади.

Чизиқнинг вертикал бўйича 1 мм узунлиги Г га тўғри келади. Барабанининг тўла айланиш вақтига қараб, суткали ва ҳафтали Т.ларга бўлинади. Т.нинг ишлаши симобли термометрлар билан текшириб турилади.