Термомагнит ҳодисалар – температура градиенти мавжуд бўлган ўтказгич ва яримўтказгичларни магнит майдонига киритилганда ҳосил бўладиган ҳодисалар. Бунда магнит майдони электрон (ковак)лар ҳаракатини ўзгартириши натижасида ўтказгич учларида электр потенсиаллар ва қўшимча тралар фарқи вужудга келади. Магнит майдони кучланганлиги, температура градиенти, иссиклик оқимининг зичлиги ва бу ҳодиса ўлчанадиган йўналишга параллел векторларнинг ўзаро вазиятига қараб, Термомагнит ҳодисалар ҳар хил бўлади. температура градиентига перпендикуляр йўналишда ўлчанаётган Термомагнит ҳодисалар кўндаланг, параллел йўналишда ўлчанаётгани эса бўйлама Термомагнит ҳодисалар деб аталади.