Термомагнит қотишмалар - температура узгарган сари (—60° дан 170° гача) магнит индуксияси деярли чизиқли Узгарадиган металл материаллар. Асосан, 3 гуруҳи маълум: мисникелли (30—40% мис —Си), темирникелли (30—38% никел — Ни) ва легирланган (булар алюминий — А1, 1,5% гача, хром — Се, 14% гача, манганин — Мп, 2% гача билан легирланган). Легирланган темирникелли Термомагнит қотишмалар. энг куп тарқалган. Буларниг магнит хоссалари кртишмаларнинг магнит хоссаларига нисбатан яхшироқ бўлади. Термомагнит қотишмалар ўлчов асбоблари (галванометрлар, электр энергияси ҳисоблагичлари, спидометрлар ва б.), температура релеларида кўлланади.