Термостат (термо… ва юнонча, статос — қўзғалмас) — трани доимий сақлаш учун мўлжалланган асбоб; атроф-муҳитдан металл, шиша ёки бошқа материалдан қилинган иссиқлик изоляцияси билан ҳимояланган идиш. Идишнинг ичида қиздиргич ва терморостлагич бўлади. Ўзгармас трани таъминлаш учун тоза моддалар ёки барқарор аралашмаларнинг суюқланиш ва қайнаш тралари, яъни фазавий ўтишлар тралари барқарорлигидан фойдаланилади ёки махсус қурилмалар — терморостлагичлар қўлланади. Т.да иссиқлик элтгичлар сифатида спирт, сув ва мой (ўртача температура —200 — 800К учун), суюлтирилган туз ва металлар (800К дан юқори температура учун) ишлатилади. Жуда паст тралар (криоген тралар, 120К дан паст) учун мўлжалланган Т. криостат деб аталади. Т.дан физик-кимёвий, бактериологик ва бошқа тадқиқотларда, электроника, кинофототехника ва бошқа соҳаларда фойдаланилади.