Терренcе Антҳонй Бойд (талаффузи: Терренс Энтони Бойд) — 1991-йил 16-февралда Германиянинг Бремен шаҳрида туғилган. „Каисерслаутерн“ клубида ҳужумчи сифатида ўйнайди. АҚШ терма жамоасида ўйнаган.

Терренcе Бойд
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Терренcе Антҳонй Бойд
Таваллуд санаси 1991-йил 16-феврал (1991-02-16) (35 ёш)
Таваллуд жойи Бремен, Германия
Бўйи 1.88 м
Амплуаси ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
1. ФC Каисерслаутерн
Рақами 13
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1. ФC Бург
ТСВ Лесум-Бургдамм
СC Wейҳе
ЛТС Бремерҳавен
ФC Бремерҳавен
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2011 Ҳертҳа БСC ИИ 44 (15)
2011—2012 Боруссиа Дортмунд ИИ 32 (20)
2012—2014 СК Рапид Wиэн|Рапид Wиэн 59 (28)
2014—2017 РБ Леипзиг 7 (2)
2016 РБ Леипзиг ИИ 9 (5)
2017—2019 СВ Дармстадт 98|Дармстадт 98 42 (5)
2019 Торонто ФC 11 (0)
2019—2022 Ҳаллесчер ФC 85 (39)
2022- 1. ФC Каисерслаутерн 20 (12)
Миллий терма жамоа
2011 АҚШ У 20 2 (1)
2012 АҚҳ У 23 2 (2)
2012—2016 АҚШ 14 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(4-сентабр 2022-йил учун)

Биографияси

Терренcе Бойднинг отаси америкалик аскар бўлган ва унинг онаси немис миллатига мансуб ҳисобланган. Унинг туғилишидан кўп ўтмай, оила АҚШнинг Неw Ёрк штатидаги Квинс шаҳрига кўчиб ўтди. Ота-онаси ажрашгандан сўнг, Терренcе Бойд онаси билан Германияга қайтиб келди ва у ерда иккинчи марта турмушга чиқди. Футболчининг фикрига кўра, Терренcе Бойд эришган барча нарсаларида отасини ҳиссаси бор деб ҳисонблайди[1].

Шунингдек, Терренcе Бойд ўз фаолиятини „Ҳертҳа“ Берлиннинг иккинчи жамоасида бошлаган. Шартнома муддати тугагач, у Дортмунднинг „Боруссия“ жамоасининг иккинчи таркиб жамоасига ўтди. Ҳамда, 2012-йил 11-июлда Терренcе Бойд „Рапид Аустриа“ билан уч йиллик шартнома имзолади[2]. 21-июл куни „Wаcкер“га қарши ўйинда Терренcе Бойд Австрия Бундеслигасида дебют қилди. Худди шу ўйинда у иккита гол урди, бу ўзининг профессионал фаолиятидаги ва клуб учун биринчи бўлди[3][4]. Терренcе Бойд учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 2012—2013-йилги мавсумда Европа Лигасининг тўққизта учрашувида Терренcе Бойд „Росенборг“, „ПАОК“ ва „Вожводина“ дарвозаларига учта гол урган[5][6]. 2013—2014-йилги Европа лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Терренcе Бойд Киэвнинг „Динамо“ клубига гол урди, аммо якунда „Рапид“ 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдан четлатилди[7].

Торонтони тарк этгач, Терренcе Бойд Германияга қайтиб, Лига учинчи клуби „Ҳаллесчер“ клуби билан икки йиллик шартнома имзолади[8][9]. У „Галлесчер“ учун дебютини 2019-йил 3-август куни „Чемнитзер“ қарши ўйинда ўтказди ва иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, голли узатмани амалга оширди[10]. 19-август куни „Бавария ИИ“га қарши ўйинда у Ҳаллесчер учун биринчи голини урди[11].

Халқаро карераси

Терренcе Бойд миллий ёшлар терма жамоасида ўйнаган. 2012-йил 29-февралда Италияга қарши ўртоқлик ўйинида Терренcе Бойд АҚСҲ терма жамоасида Жози Алтидор ўрнига майдонга тушди[12]. 16-август куни Мексикага қарши ўйинда Терренcе Бойд Майкл Орозкога голли узатмани амалга оширди ва у ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди[13].




Статистикаси

Жамоа   Мавсум Лига Кубок Континентал Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Ҳертҳа БСC ИИ 2008-2009 8 2 — — 8 2
2009-2010 4 0 — — 4 0
2010-2011 32 13 — — 32 13
Жами 44 15 — — 44 15
Боруссиа Дортмунд 2011-2012 0 0 0 0 0 0 0 0
Боруссиа Дортмунд ИИ 2011-2012 32 20 — — 32 20
Рапид Wиэн 2012-2013 30 13 3 1 9 3 42 17
2013-2014 29 15 1 0 8 5 38 20
Жами 59 28 4 1 17 8 80 37
РБ Леипзиг 2014-2015 7 2 1 1 — 8 3
2015-2016 0 0 0 0 — 0 0
2016-2017 0 0 0 0 — 0 0
Жами 7 2 1 1 — 8 3
РБ Леипзиг ИИ 2016-2017 9 5 — — 9 5
Дармстадт 98 2016-2017 7 1 0 0 — 7 1
2017-2018 24 4 0 0 — 24 4
2018-2019 11 0 2 0 — 13 0
Жами 42 5 2 0 — 44 5
Торонто ФC 2019 11 0 0 0 2 0 13 0
Ҳаллесчер ФC 2019-2020 33 14 1 0 — 34 14
2020-2021 35 18 0 0 — 13 18
2021-2022 17 7 0 0 — 17 7
Жами 85 39 1 0 — 86 39
1. ФC Каисерслаутерн 2021-2022 13 9 1 0 — 14 9
2022-2023 7 3 1 0 — 8 3
Жами 20 12 2 0 — 22 12
Умумий карерасида 296 117 9 2 19 8 324 127

Манбалар

  1. ↑ Жефф Cарлисле. „Терренcе Бойд'с паинфул деcисион“ (инглизча). ЭСПН ФC (6-сентабр 2012-йил). 2013-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-сентабр 2012-йил.
  2. ↑ Грег Селтзер. „Америcан Эхпорц: Рапид Виэнна инк Бойд то 3-еар деал“ (инглизча). МЛСсоccер.cом (11-июн 2012-йил). 2013-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июн 2012-йил.
  3. ↑ „Рапид Вена ВС. Вакер 4:0“ (инглизча). соccерwай.cом (21-июл 2012-йил). 14-май 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-май 2013-йил.
  4. ↑ „Рапид Вена ВС. Войводина 2:0“ (инглизча). соccерwай.cом (9-август 2012-йил). 7-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-май 2013-йил.
  5. ↑ „Русенборг ВС. Рапид Вена 3:2“ (инглизча). соccерwай.cом (22-ноябр 2012-йил). 12-май 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-май 2013-йил.
  6. ↑ „Рапид Вена ВС. Вакер 3:0“ (инглизча). соccерwай.cом (30-август 2012-йил). 30-май 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-май 2013-йил.
  7. ↑ „Динамо — Рапид“. 5-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-январ 2014-йил.
  8. ↑ „Зурücк ин дер Ҳеимат“ (олмонча). Ҳаллесчер ФC (2019-йил 29-июл). 21-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-сентабр 2020-йил.
  9. ↑ „Бойд ретурнс то Германй афтер Торонто ФC релеасе“ (инглизча). ЭСПН (29-июл 2019-йил). 21-октабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-сентабр 2020-йил.
  10. ↑ „Махимале Аусбеуте“ (олмонча). Ҳаллесчер ФC (2019-йил 3-август). 2022-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-сентабр 2020-йил.
  11. ↑ „Фаҳрлäссиге Ниэдерлаге“ (олмонча). Ҳаллесчер ФC (2019-йил 19-август). 23-январ 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-сентабр 2020-йил.
  12. ↑ „У.С. МНТ Гарнерс Фирст Виcторй Агаинст Фоур-Тиме Wорлд Cуп Чампион Италй он Wеднесдай“ (инглизча). У.С. Соccер (29-феврал 2012-йил). 2012-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-март 2012-йил.
  13. ↑ „Мексика ВС. США 0:1“ (инглизча). соccерwай.cом (16-август 2012-йил). 16-июн 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-май 2013-йил.

Ҳаволалар