Терсет (лот. тертиус — учинчи) — уч хонандадан ташкил топган ансамбл, шунингдек, улар ижросига мўлжалланган асар номи (одатда, опера, оперетта, кантата жанрларидаги асарларнинг таркибий қисми). 3 та ижрочи (созанда)га мўлжалланган мустақил асарлар кўпинча трио дейилади.