Терт — ем (кепак, кунжара) ва дағал озуқа (хашак, сомон ва бошқалар)нинг аралашмаси. Хашак сувда 2— 3 марта ювилиб, 25% гача ем ва мол бошига 30 г ош тузи қўшилгач, аралаштирилади, илиқ (40— 50°) сувда 2— 3 соат ивитиб қўйилади. Эчки ва қорамолга берилади.