Тешио дарёси
Тешио-гава天塩川
Teshio dryosining Sōya magistralidagi ko'prikdan o'tayotgan poyezddan ko'rinishi
Тешио дрёсининг Сōя магистралидаги ко'прикдан о'таётган поезддан ко'риниши
Тавсиф
Узунлиги 256
Дарёлар ҳавзаси 5,590 км2
Сув сарфи 110 м³/с
Сув оқими
Бошланиши Тешио тог'и
Қуйилиши Япон денгизи
Жойлашуви
Давлат Япония
Минтақа Хоккайдо
Туман Румои, Камикава, Сōя, Бифука, Ҳоронобе, Кенбучи, Накагава, Наёро, Отоинеппу, Шибецу, Шимокава, Тешио, Тоётоми, Вакканаи, Вассаму

Тешио дарёси (японча: 天塩川, Тешио-гаwа?) — Япониянинг Хоккайдо ҳудудидаги дарё . Узунлиги 256 километр ва бу кўрсаткич билан оролдаги иккинчи энг узун дарё (Ишикари дарёсидан кейин) ва мамлакатдаги тўртинчи энг узун дарё (Шинано, Тоне ва Ишикаридан кейин) ҳисобланади. [1] А даражадаги Тешио дарёси Япониянинг энг шимолий йирик дарёси бўлиб, Хоккайдо мероси рўйхатига киритилган. [2] [3] Мацуура Такеширо дарёнинг ички қисмини ўрганиш пайтида „Хоккайдо“ номини ўйлаб топгани айтилади. [4]

Дарё номининг келиб чиқиши

Дарёнинг номи Аину тилидаги теш・о・пет (японча: テシ・オ・ペッ?) сўзларидан келиб чиққан бўлиб, „ балиқ билан тўла дарё“ деган маънони англатади. [5]

Географияси

Дарёнинг бошланиш нуқтаси Китами тоғларининг энг баланд жойи ҳисобланадиган Тешио тоғидадир(1558 метр). [6]

Ушбу дарё 12 муниципалитетни ўз ичига олган 5 590 километр квадрат майдонни сув билан таминлайди:

  • Камикава субпрефектураси: Бифука, Кенбучи, Накагава, Наёро, Отоинеппу, Шибецу, Шимокава, Вассаму
  • Румои субпрефектураси: Тешио
  • Соя субпрефектураси: Хоронобе, Тоётоми, Вакканаи

2010-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, ушбу ҳудудда 122 000 га яқин одам яшаган.

Тарихи

Дастлабки одамлар Тешио дарёси бўйларига тахминан 15 000 йил олдин келган деб ҳисобланади. Дарёнинг биринчи тадқиқи Такаҳаши Сōширō (японча: 高橋壮四郎?) бошчилигидаги уч киши томонидан унинг пастки қисмидан Отоинеппугача бўлган масофада ўтказилган. Кейинчалик, Мацуура Такеширо йигирма тўрт кун давомида Тешио дарёсининг бошланишидан бошлаб уни ва унинг бўйида яшовчилар ҳақида ўз маълумотларини Тешио Диариэс (японча: 天塩日誌?) ёзиб қолдирди. [7] Мацуура „Хоккайдо“ номини Отоинеппу ҳудудида яшовчи Айну оқсоқолидан эшитган эртакларидан эшитгани ҳақида ёзиб қолдирган.

2- Мейжи даврида (1869) Хоккайдо тараққиёт комиссияси (японча: 開拓使?) ташкил этилгандан сўнг, дарё бўйларига кўчманчи деҳқонлар ўрнаша бошлашган.

Дарё тарихи Тешио шаҳридаги Тешио Ривер Ҳисториcал Мусеум (Тешио дарёси тарихий музейи) (японча: 天塩川歴史資料館?) да батафсил ёритилган. [8]

Иқтисодиёти

Шибецу ва Шимокаванинг юқори оқимидаги ҳудудларида ёғоч саноати яхши ривожланган. Наёро ва Бифука ўртасидаги Наёро ҳавзаси шоли етиштиришга ихтисослашган. Пастда, Тешио текислигида сутчилик билан шуғулланишади, дарёнинг бошланишига яқин жойда лосос ва гулмойи етиштириш, шунингдек, префектурада шижими моллюскаларини интенсив етиштириш ривожланган. Сув спорти турларидан каноэда эшкак эшиш кенг тарқалган. Ҳар йили "Даун за Тесши о пет" (японча: ダウン・ザ・テッシ・オ・ペッ?) пойгаси бўлиб ўтади.

Шунингдек қаранг

Манбалар

  1. ↑ „級河川水系別延長等“ (жа). Министрй оф Ланд, Инфраструcтуре, Транспорт анд Тоурисм (1998-йил 30-апрел). Қаралди: 2020-йил 23-июл.
  2. ↑ „天塩川“ (жа). Министрй оф Ланд, Инфраструcтуре, Транспорт анд Тоурисм. Қаралди: 2020-йил 23-июл.
  3. ↑ „北海道遺産・分布図“ (жа). Ҳоккаидо Говернмент (2019-йил 1-июл). Қаралди: 2020-йил 23-июл.
  4. ↑ „北海道遺産・天塩川“ (жа). Ҳоккаидо Говернмент. Қаралди: 2020-йил 23-июл.
  5. ↑ Батчелор, Жоҳн. Ан Аину-Энглиш-Жапанесе Диcтионарй. Токё: Чурч Миссион Соcиэтй, 1889 — 164, 185, 249-бет. 
  6. ↑ „天塩川“ (жа). Министрй оф Ланд, Инфраструcтуре, Транспорт анд Тоурисм. Қаралди: 2020-йил 23-июл.
  7. ↑ „市町村指定等文化財一覧“ (жа). Министрй оф Ланд, Инфраструcтуре, Транспорт анд Тоурисм. Қаралди: 2020-йил 23-июл.
  8. ↑ „川口遺跡風景林“ (жа). Тешио Тоwн (2020-йил 8-апрел). Қаралди: 2020-йил 23-июл.