Teskari teorema
Тескари теорема — берилган теореманинг шарти хулоса, хулосаси эса шарт бўлган теорема. Тескари теоремага тескариси тўғри теорема дейилади. Бундан келиб чиқадики, тўғри ва тескари теоремалар ўзаро тескари теоремалар дейилади. Агар берилган тўғри теорема ўринли бўлса, Тескари теорема ҳамма вақт ҳам ўринли бўлиши шарт эмас. Масалам, тўртбурчак ромб бўлса, унинг диагоналлари ўзаро перпендикуляр бўлади (тўғри теорема). Агар тўртбурчакда диагоналлар ўзаро перпендикуляр бўлса, бу тўртбурчак ромб бўлади дейиш нотўфи, яъни Тескари теорема нотўғри. Ўзаро Тескари теоремалар зарурийлик ва етарлилик шартлари билан узвий боғланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |